Без рубрики

6 та вилоятда қор кўчиши хавфи эълон қилинди

28 мартдан 2 апрелгача Ўзбекистоннинг 6 та вилоятидаги айрим ҳудудларда қор кўчиши хавфи мавжуд. Шунингдек, 27−31 мартда тоғолди ва тоғли жойларда сел–сув тошқини ҳам юзага келиши мумкин.

28 мартдан 2 апрелгача ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари кутилаётгани сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.

Хавф юзага келиши мумкин бўлган ҳудудлар:

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманлари;
  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманлари;
  • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманлари;
  • Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманлари;
  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилояти: Поп тумани.

Аввалроқ Ўзгидромет 27−28 март кунлари шамол тезлиги 15−20 м/с гача, айрим жойларда баъзида 22−25 м/с гача кучайиши мумкинлиги, 27 мартда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи борлигини маълум қилганди. 27−31 мартда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари ҳам юзага келиши мумкин.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button