Наврўз — янгиланиш ва эзгулик байрами

Юртимизда баҳор нафаси сезилиши билан табиатда ҳам, инсон қалбида ҳам ўзига хос янгиланиш бошланади. Қишнинг совуқ ва сокин кунлари ортда қолиб, ер уйғонади, дарахтлар куртак ёзади, атроф-муҳит яшил либосга бурканади. Ана шу гўзал фаслда халқимиз асрлар давомида ардоқлаб келаётган улуғ байрам — Наврўз кенг нишонланади.Наврўз — бу шунчаки тақвимдаги сана эмас. У табиатнинг уйғониши, янги ҳаётнинг бошланиши, инсонлар қалбидаги эзгу ниятлар ва умидлар тимсолидир. Ушбу байрамнинг тарихи минг йилларга бориб тақалади. У аждодларимиздан мерос бўлиб, бугунги кунгача ўзининг маънавий аҳамиятини йўқотмаган ҳолда етиб келган.
Бу байрамнинг энг муҳим жиҳатларидан бири — инсонларни бирлаштиришидир. Наврўзда адоватлар унутилади, диллар ярашади, инсонлар бир-бирига яхшилик тилайди. Шу боис ҳам у тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик байрами сифатида эътироф этилади.
Шунингдек, Наврўз — меҳнат ва ободончилик байрами ҳамдир. Ушбу кунларда маҳаллаларда ҳашарлар ташкил этилиб, атроф-муҳит тозаланади, дарахтлар экилади, юрт ободлигига ҳисса қўшилади. Бу эса халқимизнинг табиатга бўлган эҳтироми ва келажак авлод олдидаги масъулиятини кўрсатади.
Наврўз байрами, айниқса, ёш авлод тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. Уларни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, анъаналаримизни асраб-авайлашга ўргатишда бу байрамнинг ўрни беқиёс. Чунки ҳар бир байрам — бу наfaqat хурсандчилик, балки маънавий бойлик манбаи ҳамдир.

Бугунги кунда Наврўз нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунёда эътироф этилган халқаро байрамга айланган. Бу эса халқимизнинг бой маданияти ва қадриятлари жаҳон ҳамжамияти томонидан юксак баҳоланаётганидан далолат беради.
Биз Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси тизимидаги барча мутахассислар ҳам барча соха вакиллари сингари катта тайёргарлик билан, катта шодиёналар билан кутиб оламиз. Тинч юртга байрамлар ярашади. Байрам муборак бўлсин азиз юртдошлар!
Исмоил Норбўтаев, Нурислом Пардаев, Қумқўрғон тумани фитосанитар карантин инспекторлари



