Сурхондарё вилояти Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан кузги кузатув-назорат ишлари амалга оширилмоқда

Сурхондарё Вилоят Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан, Вилоят туманлари худудларидаги зарарли чигирткаларнинг тухум кўзачаларини аниқлаш хамда мавжуд якка танали тут дарахтлари ва тутзорларда тут парвонаси зараркунандасининг қишловга кетиши бўйича 2026-йил 5-октябрда хизмат бошлиғининг №67-сонли буйруғи ишлаб чикилган.
Кузатув-назорат ишлари жараёнида зарарли чигирткаларнинг тухум кўзачалар майдонларини аниқлаш, уларнинг тарқалиш ҳудудлари ўрганилмоқда. Шунингдек, якка танали тут дарахтлари ва тутзорларда тут парвонаси қуртлари ва ғумбаклари қишловга кетиши ўрганилиб, зараркунандаларнинг келгуси мавсумда тарқалиш хавфи баҳоланмоқда. Олиб борилаётган кузги кузатув-назорат ишларининг асосий мақсади келгуси 2027-йил мавсумида зарарли чигирткалар ва тут парвонаси зараркунандаларининг ривожланиши ҳамда тарқалишининг олдини олиш, уларнинг кўпайиш ўчоқларини олдиндан аниқлаш ва ўз вақтида қарши кураш чораларини белгилашдан иборат.

Шу билан бирга, кузатув натижалари асосида зараркунандалар тарқалиши мумкин бўлган хавфли ҳудудлар аниқланиб, тегишли маълумотлар умумлаштирилмоқда. Аниқланган ҳолатлар юзасидан келгуси мавсум учун зарурий профилактик ва кимёвий кураш тадбирларни режалаштириш, кураш чораларини ўз вақтида ташкил этиш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Кузги кузатув-назорат тадбирларини сифатли ва тизимли амалга ошириш орқали вилоят ҳудудидаги яйловлар, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳамда тутзорларни зарарли организмлардан ҳимоя қилиш, келгуси мавсумда зараркунандалар етказиши мумкин бўлган иқтисодий зарарнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бундан ташқари, кузатув-назорат ишлари давомида ҳар бир туманда хизмат мутахассислари томонидан белгиланган йўналишлар асосан яйлов ва тоғ олди ва тоғли ҳудудларда олиб борилиб, аниқланган массивлар бўйича зарур далолатномалар тузилмоқда. Зараркунандаларнинг тухум кўзачалари мавжуд бўлган майдонларнинг жойлашуви, эгаллаган ҳудуди ҳамда тарқалиш даражаси аниқлаштирилиб, келгусида ушбу майдонларда амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар белгилаб олинмоқда. Шунингдек, кузатув назорат ишларига бириктирилган масъул ходимларга кузатув ишларини белгиланган муддатларда якунлаш, аниқланган маълумотларни ўз вақтида “Чигиртка АТТ” мобил иловаси орқали “Локуст”.уз платформасига жойлаштириб боришлиши, зараркунандалар тарқалиш хавфи юқори бўлган ҳудудларни харитага белгилаб бориш ҳамда мониторинг натижаларини умумлаштириш вазифалари юклатилган. Кузги мониторинг натижалари келгуси мавсумда зараркунандаларга қарши кураш ишларини илмий асосда режалаштириш, ишчи кучи, махсус техника ва кимёвий воситаларга бўлган эҳтиёжни олдиндан аниқлаш имконини беради. Вилоят Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан ушбу тадбирлар изчил давом эттирилиб, зарарли чигирткалар ва тут парвонасининг келгуси мавсумдаги ривожланиши ҳамда тарқалишининг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги экинлари, яйловлар ва тутзорларни ҳимоя қилиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.



