Жамият

«TERMIZ AGRO IMPEX» МЧЖ ХОРИЖИЙ КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШИЛДИ

Бугун Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.  Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ва Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов иштирокида икки ҳудуд делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бўлиб ўтди. Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов раҳбарлигидаги делегация вилоятимизга ташрифи давомида Россиянинг “ЛЕТО” корхонаси таъсисчилигидаги «TERMIZ AGRO IMPEX» МЧЖ хорижий корхонаси томонидан ташкил этилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, сақлаш, саралаш ва экспортга йўналтирувчи логистика маркази фаолияти билан танишишди.

Шунингдек, Татаристонлик бир гуруҳ меҳмонлар  воҳа экспорт салоҳиятини оширишда муносиб ўрин эгаллаган «Нурмуҳаммад Мафтуна» МЧЖ да  яратилган шарт-шароитлар Ўсимликлар карантини назорат масканида олиб борилаётган ишлар ва  сайёр лабаротория фаолияти билан ҳам  қизиқдилар. Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантин ва ҳимояси бошқармаси  мутахассислари  меҳмонларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берди.

Таъкидландики, шу жойнинг ўзида ўсимликлардан намуналар олиниб жойида лаборатория таҳлили ўтказилиб қарши кураш чоралари бўйича тегишли тавсиялар берилади.

Шунингдек, ушбу соҳа қишлоқ хўжалиги ва карантин остидаги маҳсулотларни бир ҳудуддан бошқа бир ҳудудга ташишда фитосанитария талаблари ва қоидаларига риоя этилиши ҳамда шу йўналиш бўйича ўсимликлар карантинига доир тадбирлар бажарилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирлар амалга оширилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширилиши борасидаги қонунчилигимиз меъёрлари ҳам айтиб ўтилди.

Россиянинг “ЛЕТО” корхонаси таъсисчилигидаги «TERMIZ AGRO IMPEX» МЧЖ хорижий корхонасининг умумий майдони 10 гектар бўлган  ушбу марказда 3 гектар иссиқхона, 4 гектар очиқ майдонлар ҳамда 3 минг метр квадрат музлатгичли омборхона ташкил этилган. Иссиқхона ва очиқ майдонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, брокколи, карам, кўкатлар, розмарин, помидор ва бодринг етиштирилади.

Логистика маркази жорий йил якунига қадар 2,5 млн долларлик маҳсулотни экспорт қилишни режалаштирган. Маҳсулот етиштириш, сақлаш ва экспортга тайёрлаш жараёнлари Татаристон раҳбарида катта қизиқиш уйғотди ҳамда вазирлари ва масъулларига воҳамиз тадбиркорлари билан ҳамкорликда ушбу йўналишдаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича вазифаларни топширди. Икки томон вакиллари ҳам ўзаро ҳамкорликдан манфаатдор эканликларини қайд этишди.

УСМОН ТУРОПОВ, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button