Маънавият ва маърифат

АКВАРИУМДАГИ БАЛИҚ

 

Ҳайвонот боғидаги аквариумларда кўп балиқлар боқиларди. Балиқларнинг кўпи шу ерда туғулиб катта бўлишган. Балиқчалар катта бўлган сари оналаридан кўпроқ сўрай бошладилар.

—Бизнинг уйимиз, ҳаётимиз, дунёмиз шуми?

—Ҳа, шу тўтрбурчак уйда ҳаёт кечирамиз, дунёмиз манашу аквариумлар жойлашган хона.

—Бизни нега кўп киши томоша қилади-ю, бир киши овқат беради?

—Мен ҳам ёшлигимдан шундай ўсганман. Кўп киши кириб томоша қилиб кетади, менимча, чиройлилигимиз учундир.

Бир киши овқат бериши, бу тўртбурчак ҳаётда яшашимизга ёрдам берган шу дунё худосидир. Ҳам нон беради, ҳам жон олади.

—Бизни ҳам ўлдирадими?

—Билмадим, қариларни аквариумдан олиб кетади. У ёғи бизга қоронғи, ўлдирса керак деб ўйлаймиз.

Вақт ўтиб худди шу она балиқни кексайгани ва ўрнини ёш балиқлар олгани учун обориб денгизга ташладилар. Денгизга тушган она балиқнинг фикрлаши ўзгара бошлади, денгизни сузиб айлана борган сари дунёқараши  кенгайиб буткул ўзгарди. Биринчи бўлиб: “Дунёни сув остида сузиб айланса бўлади”, -деган ғояни айтди ва саёҳатни бошлади, охири кўп жойларни кезиб бир жойга чарчаб тўхтади. Кейин хотирасига назар солиб, аквариумдаги дунёқарашини океандаги дунёқарашига солиштирса, ўша пайт дунёдаги энг нодон балиқ бўлганини англаб етди. Худо деб ўйлаган балиқчини тутқунликда сақлагани учун қарғади.

“Ҳаёт сабоқлари” китобидан.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button