Жамият

«Арча унсимон» қурти – табиат кушандаси

Ўсимликлар ҳимояси йўлида

 

Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ходимлари томонидан  «Айритом» чегара маскани худудидаги манзарали дарахтларнинг «Арча унсимон» қурти зарарли организмига қарши кимёвий препаратлар билан зарарсизлантириш ишлари олиб борилди.

Айтиш жоизки, «Арча унсимон» қурти асосан арча дарахтларида бўлиб, уларга жиддий зарар етказади. Зараркунанданинг личинка ва урғочилари арчанинг новдалари ва баргларини сўриб зарарлайди ҳамда барча ер устки қисмлари билан озиқланади. Натижада арча дарахтининг барглари кучли даражада зарарланади.

«Арча унсимон» қуртининг катталиги 2-3 мм бўлиб, ранги сарғиш, қизғиш, кулранг тусда бўлади. Етук самец (эркак) зотлари март ойи охирида, самка (урғочи зот)лари апрель ойи бошларида чиқиши кузатилган. Уларнинг тухум қўйиши май ойи давомида ва июнь бошларигача давом этиб, ўртача 280 тагача тухум қўяди.

Бу зараркунандага қарши кураш ишларида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур. «Арча унсимон» қуртини ички карантин аҳамиятга молик зараркунанда сифатида рўйхатга олиш, зараркунанда тарқалган жойлар ва ҳудудлар аниқланиши ҳамда бу жойлардан арча кўчатларини бошқа жойларга юборилишини қатъиян тақиқланиши шарт.

Зараркунандага қарши курашда унинг тухумдан личинка очиб чиқиш даврида кимёвий препаратларни қўллаш юқори самара беришини инобатга олиб кимёвий ишловларни шу даврларда бошлаш керак.

Зараркунанда билан жиддий шикастланиб қуриш ҳолатига келиб қолган дарахтларни кесиб, унсимон қурт кенг тарқалмаслиги учун уларни ўша жойнинг ўзида ёқиб йўқотиш шарт.

Агротехник тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш (фосфорли, азотли, микроэлементлар – Мастер, Кропшелд, Вегрутлар билан озиқлантириш) лозим.

Кимёвий препаратлардан “Би-58” (янги) 40% эм.к, “Багира” 20% эм.к ва “Атилла” 5% эм.к фойдаланиш тавсия қилинади.

Зараркунандалар пайдо бўлиши биланоқ ушбу препаратлар билан биринчи ишлов ўтказилиши ва зараркунанда буткул йўқолгунча ҳар ўн беш кунда кимёвий ишловлар олиб борилиши даркор.

Ғ.Тоғаев, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси “Айритом” ЎКЧМ мудири

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button