Жамият

Қозоғистондаги ва транзит йўналишда ҳаракатланаётган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларига огоҳлантириш билан чиқди, деб хабар берди Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining rasmiy Telegram-kanali.  Сўнгги кунларда Қозоғистон ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда. Шунингдек, яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши сабабли республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланиш чекланган.

Хусусан, 21 январь куни ноқулай об-ҳаво сабаб республика аҳамиятига эга 10 та автомобиль йўлида, транспорт воситалари ҳаракати чекланди. Агентлик шу муносабат билан ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишга чақириб, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўради.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button