Без рубрики

ҒЎЗА МАЙДОНЛАРИДА МОНИТОРИНГ ВА ФИТОСАНИТАР ДАЛА НАЗОРАТИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

 

Пахта майдонларида учрайдиган хавфли зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши кураш чораларини кучайтириш мақсадида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлиги томонидан эълон қилинган «Долзарб қирқ кунлик» тадбири доирасида Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси мутахассислари томонидан Пахтачи туманидаги 4-секторга қарашли бўлган «Рўзиқулов Ўткир Неъматович» фермер хўжалигининг 7 гектарли ғўза майдонида «Долзарб 40 кунлик» тадбири доирасида семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда туман инспекторлари, туман ҳокими ва ҳокимлик маъсуллари, агрокластер, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.  Бошқарма мутахассислари  томонидан бу каби семинарлар ҳар бир тумандаги секторлар доирасида ташкил этилиб,  агрокластер, фермер ва деҳқон хўжаликлари кесимида барча ғўза майдонларининг фитосанитар ҳолатини ўрганиш, кимёвий воситалар билан таъминланганлик, ғўзанинг шира трипсга қарши уйғунлашган кураш чора тадбирларидан агротехник, биологик ва кимёвий кураш усулларини тўғри қўллаш, ғўзанинг ашаддий зараркунандалари бўлган “ўгимчаккана” ва “ғўза тунлами” (кўсак қурти) га қарши кураш тадбирларини тўғри ташкил этиш масалаларига алоҳида аҳамият қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Садш суюқликларидан фойдаланиш уни тўғри тайёрлаш, биомаҳсулотларни миқдор меъёрларида қўллаш юзасидан тавсиялар берилди.

Шунингдек, мутахассислар томонидан ғўза майдонларида мониторинг ва фитосанитар дала назорати ҳамда фермерлар дафтарининг юритилишини ташкил этиш, ғўза майдонларида зараркунандаларнинг кучли тарқалиш ўчоқларини доимий назоратга олиш, ҳамда иқтисодий зарар миқдор мезонидан ошганда кимёвий қарши кураш ишлари ўтказилишини кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Таъкидлаш муҳимки, бугунда ғўза зараркунандаларига қарши курашишда Самарқанд вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлим масъуллари томонидан 2023 йил пахта ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиб олишгача бўлган даврда барча куч ва ғайратлари билан экинни ҳимоялашмоқда.

Тумандаги яна бир “Пахтачи класатери»га қарашли бўлган биолаборатория  3.500 гектарга биомаҳсулот етказиб бериши билан бир қаторда бу ерда  12 кишининг бандлиги таъминланган бўлиб, шундан 6 киши  мавсумий  ишга қабул қилинган.

Болаборатория томонидан 20 кг трихограмма,12 млн.дона олтинкўз, 12 млн.дона бракон ишлаб чиқариш қувватига эга. 80 та фермер хўжалик билан шартнома тузилган. Бугунда ушбу фермер хўжаликлари биолаборатория томонидан 2 марта биомаҳсулотлар билан таъминланди.

Ҳозирги кунда иккинчи авлод ҳашаротлари учиб чиқиб, 3 чи авлод маҳсулотлари тайёр холга келтирилган. Ҳозир хўжаликларга трихограмма ва бракон биомаҳсулотлари чиқарилмоқда.

Бахтигул Ғаниева,

Самарқанд вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати раҳбари

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button