Юрак ҳақидаги энг қизикарли фактлар

Организм “мотор”и бўлмиш юракни Платон: “Эҳтирослар макони” деб атайди. Ҳақиқатан ҳам, киши севинганда ёки қайғурганда унинг юраги тез-тез ура бошлайди. Ақл маҳсули бўлмиш фикрлаш эса инсон миясида пайдо бўлади.
Ҳомила 4 ҳафталик бўлганда унинг юраги уришни бошлайди. Она қорнидаги боланинг юрак қисқариш частотаси (пулс) катта одамникидан, тахминан 2 баравар тез. Бу дақиқасига 140 марта юрак уришига тенг.
Янги туғилган болада қон айланиши 1 пиёла қон миқдорича келади.
Юрак 75 трлн ҳужайралардан иборат организмни қон билан таъминлайди. Фақат кўз устки пардаларигина бундан мустасно.
Машина 32 км масофани босиб ўтиш учун қанча энергия сарфласа, юрак ҳам организм учун ҳар куни шунча энергия сарфлайди. Юракнинг бутун ҳаёт давомида ишлаб чиқарган энергияси Ойга бориб келишга етади.
Аёл юраги эркакникига нисбатан тезроқ уради. Эркак юраги тахминан дақиқасига 70 марта, аёл юраги эса 78 марта уради.
Катта ёшдаги инсон юраги, дақиқасига 72 та , кунига 100000 та, йилига 3 600 000 та ва бутун ҳаёти давомида 2.5 млрд марта уради.
Шундай экан, юракни асранг. Энг муҳими ёнингиздаги яқинларингизга беҳосдан озор берманг, зулм қила кўрманг. Унинг юраги буни кўтара олмай қолиши мумкин.



