Сурхондарё янгиликлари
Ангор туманида илғор теримчилар тақдирланди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Ангор тумани “Таллимарон” ҳудудидаги “Маъмурқулов Шоқул” фермер хўжалигининг пахта даласида бўлиб, йиғим-терим ишлари билан танишди. Далада яратилган шароитлар кўздан кечириб, илғор теримчилар ва нуронийлар билан суҳбатлашди.
Вилоят раҳбари йиғим-терим ишларида фаол иштирок этаётган илғор теримчиларга совғалар топширди.
Масъулларга йиғим-терим ишларини уюшқоқлик билан давом эттириш, теримчилар учун даланинг ўзида иссиқ овқат, ичимлик суви ва бошқа зарурий шароитлар бўлишини доимий назорат қилиб бориш вазифаси топширилди.



