ҲОЖИЛАРНИ КУТИБ ОЛИШ БЎЙИЧА ХАБАРНОМА

#Ҳаж_2023
🔸Аввал хабар берганимиздек, зиёратчиларимиз “Ҳаж – 2023” мавсумини кўтаринки кайфиятда якунладилар ва айни пайтда бирин-кетин юртимизга қайтишга тараддуд кўрмоқдалар.
✅ Бугун, 4 июль куни биринчи гуруҳ зиёратчиларимиз юртимизга қайтиб келади.
❗️ Ҳожиларимизни кутиб олувчилар: уларнинг оила аъзолари ва яқинлари диққатига
🕌 Юртдошларимиз пойтахтимиздаги «Новза» масжидидан тартибли равишда Тошкент халқаро аэропортига кузатилган эди. Ҳожиларимизни кутиб олиш жараёнини ҳам рисоладагидек, чиройли тартибда ташкил этиш мақсадида, айнан, шу масжидда кутиб олинишини маълум қиламиз!
❗️ Кутиб олувчилардан аэропортга чиқиб, ортиқча овора бўлмасликни, қолаверса, аэропорт ҳудудида тирбандлик ҳосил қилмасликни сўраб қоламиз!
🛫 Эслатиб ўтамиз, юртдошларимиз жорий йил 4-22 июль кунлари Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч ва Нукус сари парвоз қилиб, қайтиб келадилар
muslim.uz



