Сурхондарё янгиликлари

2023-2024  ЎҚУВ ЙИЛИДА ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ  ҚАБУЛ КВОТАЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ

 

 

Муҳим маълумот:  2023/2024 ўқув йилида юртимизда  контракт квоталари 1 фоизга, грантники эса 10 фоизга ошди. Бунда 10 фоиз кўпроқ ёшларнинг грант асосида ўқишига имконият яратиляпти.

Бугун Термиз шаҳридаги Матбуот уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида жорий йилда олий таълим муассасасига ўқиш истагида бўлган  абитуриентлар  учун муҳим бўлган янгиликлар ҳақида сўз борди. Унда Сурхондарё вилоятининг энг нуфузли университетларидан бири бўлган Термиз Давлат университетининг бу йилги қабул квоталари, қабул жараёнлари, тест синовларига тайёргарлик, ёшлар ва уларнинг ота – оналари учун яратилаётган шарт-шароитлар хусусида ҳам маърузалар тингланди.

Таъкидландики, 2023/2024 ўқув йили учун ТерДУнинг бакалаврият таълим йўналишларига (кундузги) жами 2000 нафар, шу жумладан давлат гранти асосида 470 нафар , тўлов –шартнома асосида 1530 нафар,  сиртқи таълим шаклида жами 725 нафар тўлов-шартнома асосида қабул квоталари тасдиқланди. Магистратура мутахассисликларига 185 нафар давлат гранти асосида қабул квотаси тасдиқланган. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга кундузги ва ва сиртқи таълим шакллари бўйича жами 600 нафар қабул квотаси режалаштирилган. Шунингдек, жорий ўқув йили учун   бакалаврият таълим йўналиши бўйича яна 10 та янги таълим йўналиши қўшилганлиги ҳам эътироф этилди.

Матбуот анжуманида Термиз давлат университети ўқув ишлари бўйича проректори Р. Тўраев ҳамда қабул комиссияси масъул котиби А.Сафаровлар журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button