БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ

Мамлакатимизда ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш пайтида коррупция жиддий тўсиқ бўлаётгани жамоатчиликни ташвишга солмоқда. Шу боис Юртбошимиз бошлаб берган жамиятни демократлаштириш, модернизациялаш жараёнлари изчилик билан давом этмоқда. Ушбу салбий иллатга қарши курашда барчамиз бирдек масъулмиз. Жамиятимизнинг барча соҳаларида бўлгани каби қишлоқ хўжалиги тизимида ҳам ушбу салбий иллатга қарши аёвсиз кураш олиб борилмоқда. Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида бўлиб ўтган давра суҳбатида айнан коррупция ва унинг олдини олиш борасида сўз борди.

Таъкидлаш ўринлики, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг жорий йилнинг 30-августдаги хатида вазирлик ички аудит ва компланенс назорат бўлими томонидан ходимларнинг касбий билим ва малакаларини ошириш мақсадида “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш” мавзусидаги видеодарс қўлланмадан фойдаланган ҳолда бошқарманинг барча ходимлари иштирокида ўқитиш бўйича тадбир ташкиллаштирилиб, мазкур қўлланманинг мазмун-моҳияти барча бошқарма ва туман бўлимлари ходимларига тўлиқ етказилди.
Бир сўз билан айтганда, коррупция — тараққиёт кушандаси, хавфсизликка таҳдид туғдирувчи хавфли жиноят. Бу иллатга қарши курашиш тегишли органларнинггина эмас, барчанинг иши бўлиши зарур. Шундагина биз ушбу хавфни бартараф этган бўламиз.
Отажон Имомов,
Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси юристи



