ЖамиятСурхондарё янгиликлари

 ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Куни кеча Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган “Аҳолининг ҳуқуқий онги, инсон ҳуқуқлари тарғиботини кенгайтириш ва мулоқот маданиятини юксалтиришда жамоатчилик назоратини ташкил этиш” мавзуидаги 3-грант танловига келиб тушган лойиҳалар кўриб чиқилди ва ғолиблар аниқланди.
Грант танловига лойиҳа тақдим этган фуқаролик жамияти институтларидан “Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси” Сурхондарё вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Фахрийлар кенгаши” Сурхондарё худудий бўлинмалари тақдим этган лойиҳалар ғолиб деб топилди.
3-танлов ғолибларини табриклаб, лойиҳани амалга оширишда муваффақиятлар тилаймиз.
Шунингдек йиғилишда фонд томонидан эълон қилинадиган навбатдаги “Аҳоли ва ёшларни оилавий тадбиркорликка ва ўзини-ўзи банд қилишга жалб қилиш орқали турмуш фаровонлигини оширишга кўмаклашиш” мавзуида 4- ва “Ёшларни жисмонан соғлом ва маънан етук қилиб тарбиялаш ҳамда бандлигини таъминлашда ижтимоий шерикликни кучайтириш” мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун 5-танловларининг йўналишлари, танловларнинг муддатлари ҳамда ажратиладиган грант маблағлари миқдори тасдиқланди.
Танловларнинг мавзу ҳамда йўналишлари матни жамоат фондининг “Сурхондарё ННТ жамоат фонди расмий” телеграмм каналида берилди.

Н.Жуммаев,

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button