Жамият

«Термиз Дарё Порти» чегара масканида фитосанитария назорати қоидалари тушунтирилди

Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли фармони 1-илова 12-банди ижросини таъминлаш мақсадида чегара ўтказиш пунктларида ветеринария ва фитосанитария назорати қоидаларига риоя этиш бўйича кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.

Термиз Дарё Порти чегара масканида  ана шундай тарғибот ташкил этилди. Бу ерда  чет давлатларнинг ветеринария ва фитосанитария қоидаларини акс эттирувчи ахборот флаерлари тайёрланиб, ўтказиш пунктларида келиб-кетувчи фуқароларга тарқатилди. Мазкур флаерлар бир нечта тилларда чоп этилган бўлиб, хорижга сафар қилувчилар ва мамлакатга кириб келувчилар учун амалий қўлланма вазифасини бажармоқда.

Мутахассислар бундай тарғибот ишлари нафақат қонунбузилишларни камайтиришга, балки фуқароларда масъулият ҳиссини шакллантиришга ҳам хизмат қилишини таъкидлашди. Натижада бундай тадбирлар  чегара ўтказиш пунктларида назорат жараёнлари самарадорлиги ошиб, санитария ва биологик хавфсизликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшилмоқда. Келгусида ҳам чегара масканларида ахборот-тушунтириш тадбирларини янада кенгайтириш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш ва аҳоли билан очиқ мулоқотни кучайтириш режалаштирилган.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button