Жамият

Фуқароларнинг қонунчилик талаблари ҳақидаги хабардорлиги оширилмоқда

Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли фармони 1-илова 12-банди ижросини таъминлаш мақсадида чегара ўтказиш пунктларида ветеринария ва фитосанитария назорати қоидаларига риоя этиш бўйича кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.

Мамлакатимизда ветеринария ва фитосанитария хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини зарарли организмлардан ҳимоя қилиш мақсадида чегара ўтказиш пунктларида кенг кўламли тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш доирасида чегара масканларида фуқаролар ўртасида ветеринария ва фитосанитария назорати қоидаларига риоя қилиш бўйича тушунтириш ишлари ташкил этилди. Мазкур тадбирлардан кўзланган асосий мақсад — мамлакат ҳудудига карантин аҳамиятига эга бўлган касалликлар ва зараркунандалар кириб келишининг олдини олиш, шунингдек, фуқароларнинг қонунчилик талаблари ҳақидаги хабардорлигини оширишдан иборат.

Чегара  ўтказиш пунктлари орқали  фуқаролар ва транспорт воситалари орқали ҳайвонот ва ўсимлик маҳсулотларини олиб ўтишда белгиланган талаблар ҳақида хабардорликни оширишга қаратилган амалий чора-тадбирлар амалга оширилди.Жумладан, Термиз Дарё Порти чегара масканида, Айритом чегара масканида, Термиз ТИФ масканида семинарлар ташкил этилиб, Фармоннинг мазмун-моҳияти ўрганилди.  Тарғибот тадбирлари доирасида чегара ўтказиш пунктларида махсус тайёрланган видеороликлар намойиш этилмоқда. Уларда ҳайвонот ва ўсимлик маҳсулотларини олиб ўтиш тартиби, тақиқланган маҳсулотлар рўйхати ҳамда белгиланган санитария ва карантин талаблари ҳақида тушунчалар берилди.

Юсуф Тошболтаев, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Ташқи  карантин  бўлими бошлиғи

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button