Сурхондарёда “Тут парвонаси” зараркунандасининг ривожланиши ва унга қарши кимёвий кураш ишлари олиб борилмоқда

Жорий йилда “Пилачиликнинг асосий озуқа базасини камайиб кетиш хавфини олдини олиш, келгуси йил ҳосили учун мазкур йилда тут парвонасига қарши кураш чора-тадбиларини ўз вақтида самарали ва сифатли ташкил этиш ва ўтказилишини таминлаш мақсадида” Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг “2025-йил мавсумида тут парвонасига қарши кураш тадбирларни ўтказиш тўғрисида”ги 2025-йил 10-июндаги №-100-сонли буйруқ ижросини таминлаш мақсадида вилоят Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан бир қатор самарали ишлар амалга оширмоқда.
Сурхондарё вилояти Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан вилоят ҳудудларида мавжуд баланд танали ва тутзорлар жойлашган контурлар бўйича хариталар ва дислокатсиялар тузилиб, 9 та отряд шаклантирилиб “тут парвонаси” зараркунандасига қарши кимёвий кураш ишларида 14 та ОВХ-600, 15-та ВП-1 пуркагичлари, 5 та Боғ пуркагичлари ўрнатилган Исузу Пикап автомашиналари жалб этилиб жами 34 та техника ва 46 та ишчи ходимлар кимёвий қарши кураш ишларига жалб этилган. Вилоятнинг барча туманларида 2024-йил кеч кузги ва 2025-йил эрта баҳорги кузатув натижаларига кўра, жорий йилда ҳудудларда “Тут парвонаси” зараркунандаларига қарши 10420,0 минг дона якка танали ва 3746,0 гектар тутзорларда кимёвий қарши курашиш ишлари бажарилиши башорат қилинган.

Бугунги кунда хизмат мутахассислари томонидан;
Ангор туманининг барча ҳудудларида 296,7 минг дона баланд танали тутларда кузатув назорат ишлари ўтказилиб шундан 117,6 минг дона тутларда “тут парвонаси” зараркунандаси билан зарарланганлиги аниқланиб, кучли зарарланган 97,7 минг якка танали тутларга кимёвий қарши кураш ишлари олиб борилди:
Денов, Узун ва Сариосиё туманларининг ҳудудларида 326,8 минг дона баланд танали тутларда кузатув назорат ишлари ўтказилиб шундан 177,1 минг дона тутларда “тут парвонаси” зараркунандаси билан зарарланганлиги аниқланиб кучли зарарланган 156,8 минг якка танали тутларга кимёвий қарши кураш ишлари олиб борилди:
Жарқўрғон туманининг ҳудудларида 345,4 минг дона баланд танали тутларда кузатув назорат ишлари ўтказилиб шундан 185,7 минг дона тутларда “тут парвонаси” зараркунандаси билан зарарланганлиги аниқланиб, кучли зарарланган 173,5 минг якка танали тутларга кимёвий қарши кураш ишлари олиб борилди:
Қумқўрғон туманининг ҳудудларида 279,9 минг дона баланд танали тутларда кузатув назорат ишлари ўтказилиб шундан 137,7 минг дона тутларда “тут парвонаси” зараркунандаси билан зарарланганлиги аниқланиб, кучли зарарланган 114,3 минг якка танали тутларга кимёвий қарши кураш ишлари олиб борилди:
Қизириқ ва Бандихон туманларининг ҳудудларида 278,4 минг дона баланд танали тутларда кузатув назорат ишлари ўтказилиб шундан 114,8 минг дона тутларда “тут парвонаси” зараркунандаси билан зарарланганлиги аниқланиб, кучли зарарланган 97,7 минг якка танали тутларга кимёвий қарши кураш ишлари олиб борилди:
Музработ туманининг ҳудудларида 250,6 минг дона баланд танали тутларда кузатув назорат ишлари ўтказилиб шундан 88,8 минг дона тутларда “тут парвонаси” зараркунандаси билан зарарланганлиги аниқланиб, кучли зарарланган 71,0 минг якка танали тутларга кимёвий қарши кураш ишлари олиб борилди:
Термиз туманининг ҳудудларида 263,6 минг дона баланд танали тутларда кузатув назорат ишлари ўтказилиб шундан 90,4 минг дона тутларда “тут парвонаси” зараркунандаси билан зарарланганлиги аниқланиб, кучли зарарланган 70,9 минг якка танали тутларга кимёвий қарши кураш ишлари олиб борилди:
Шеробод ва Бойсун туманларининг ҳудудларида 226,6 минг дона баланд танали тутларда кузатув назорат ишлари ўтказилиб шундан 83,9 минг дона тутларда “тут парвонаси” зараркунандаси билан зарарланганлиги аниқланиб, кучли зарарланган 65,7 минг якка танали тутларга кимёвий қарши кураш ишлари олиб борилди:
Шўрчи ва Олтинсой туманларининг ҳудудларида 272,4 минг дона баланд танали тутларда кузатув назорат ишлари ўтказилиб шундан 119,3 минг дона тутларда “тут парвонаси” зараркунандаси билан зарарланганлиги аниқланиб, кучли зарарланган 97,8 минг якка танали тутларга кимёвий қарши кураш ишлари олиб борилди:
М-41 ва М-39 трассаларининг ҳудудларида 614,5 минг дона баланд танали тутларда кузатув назорат ишлари ўтказилиб шундан 266,9 минг дона тутларда “тут парвонаси” зараркунандаси билан зарарланганлиги аниқланиб, кучли зарарланган 228,6 минг якка танали тутларга кимёвий қарши кураш ишлари олиб борилди.
Пилла озуқаси бўлган мавжуд баланд танали тутлар ва тутзорларни “тут парвонаси” билан зарарланишини олдини олиш мақсадида ўз вақтида кимёвий қарши кураш ишларини олиб борилиб барча чора-тадбирлар белгиланиб амалга оширилмоқда. Вилоят бўйича бугунги кунга қадар 3155,3 минг дона баланд танали тутларда кузатув назорат ишлари олиб борилди шундан 1382,6 минг дона баланд танали тутларда тут парвонаси зараркунандаси билан зарарланганлиги аниқланда ва 1174,4 минг дона баланд танали тутларда тут парвонаси зараркунандасига қарши кимёвий кураш ишлари олиб борилди ҳамда кимёвий қарши кураш ишлари бутун вилоят бўйлаб давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати



