Соҳа мутахассислари «Айритом» чегара божхона постида бўлишди

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини модернизациялаш, айниқса экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун муҳим бўлган соҳавий тадбирлар амалга оширимоқда. Натижада, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилиш ҳажми сезиларли даражада ошиб бормоқда. Шу билан бир қаторда “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонунга мувофиқ фитосанитария маҳсулотларини импорт қилувчиларга ҳам енгиллик берилишини назарда тутувчи бир қатор ўзгартиришлар киритилди.
“Термиз халқаро савдо маркази” қулай ишбилармонлик муҳити ва логистикани яратиш, маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштириш ва тадбиркорлар учун зарур шароит яратиш мақсадида барпо этилган. Ушбу марказ минтақада савдо алоқаларини кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб улгурди. Бугун ушбу марказ орқали импорт маҳсулотлар ҳам ҳаридоргир бўлмоқда.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Ташқи карантин назорати бўлим бошлиғи ўринбосари Ғ.Ражабов,Ташқи карантин назорати бўлими бош мутахассиси Ш.Қобилов, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи А.Абсаматовлар Сурхондарё вилоят Термиз туманида жойлашган «Айритом» чегара божхона постида бўлишди. Ушбу мажмуаларда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Яна бир ўзига хос жиҳати, «Айритом»да бир йўла уч хил – поезд, автотранспорт ва фуқароларга хизмат кўрсатилади. Шу боис, ўтказувчанликни тезлаштириш ва фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ягона дарча тамойили жорий этилган.
Соҳа мутахассислари шу жойнинг ўзида ЎКЧМ ташки карантин инспекторлари билан мулоқот қилди. Ўзбекистоннинг фитосанитария талаблари ва карантин назорати остидаги маҳсулотлар, божхона назорати ва расмийлаштириш жараёнлари, техник регламентларга риоя қилиш ҳақида қўшимча тушунчалар беришди.Чет давлатдан кириб келаётган картошка маҳсулотининг фитосанитар ҳолати кўздан кечирилди.

Таъкидландики, транспорт ва логистика имкониятлари ҳам икки томонлама савдони ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Хусусан, 2024 йил октябрда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида йўл ҳақлари камайтирилди. “Ҳурмат” кўприкдаги тўловлар сезиларли даражада қисқартирилди. Бу транзит учун шарт-шароитларни яхшилашга қаратилгани билан аҳамиятли. Мазкур ўзгаришлар «Термез халқаро савдо маркази» орқали Жанубий транспорт ва транзит коридорларини ривожлантиришга ёрдам беради.



