ЖамиятҚишлоқ хўжалиги

Сурхондарё вилоятида тут парвонасига қарши кураш ишларини ташкил этиш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги Оққўрғон худудида тут парвонаси зараркунандасига қарши кураш чора-тадбирларини самарали ташкил этишга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Тадбир Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси тизим ташкилотлари, вилоят «Агропилла» масъуллари, вилоят Фермерлар кенгаши ҳамда уларнинг туман бўлинмалари, шунингдек, Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати ҳамкорлигида ташкил этилди.

  • Семинар давомида мутахассислар томонидан тут парвонасининг ривожланиш босқичлари, уни аниқлаш ва тарқалишининг олдини олиш бўйича амалга ошириладиган чоралар ҳақида амалий тушунчалар берилди. Шунингдек,зараркунандага қарши кимёвий воситалардан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш, ишлов бериш муддатлари, техника хавфсизлиги талаблари ҳамда самарали кураш усуллари юзасидан амалий жараёнлар намойиш  этилди. Тадбир иштирокчиларига тутзорларни мунтазам кузатиб бориш, зараркунанда аниқланган ҳолатларда тезкор чоралар кўриш ва белгиланган агротехник ҳамда ҳимоя тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш бўйича тавсиялар берилди.

Семинар якунида барча туманларда белгиланган режалар асосида кимёвий қарши кураш ишларини ўз вақтида, сифатли ва самарали ташкил этиш, перепаратлардан белгиланган меъёрларда фойдаланиш ҳамда назорат тадбирларини кучайтириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.


Бу каби амалий семинарлар ҳудудларда тут парвонаси тарқалишининг олдини олиш, пиллачилик хўжаликларини ҳимоя қилиш ҳамда соҳада фитосанитар барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button