ЖамиятТуризм

САНГАРДАКДА “ИЧКИ ТУРИЗМ ЯРМАРКАСИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Юртимизнинг гўзал табиати ҳамда тарихий-маданий ёдгорликлари ва муқаддас қадамжолари кўплиги туфайли сайёҳлик соҳаси бизда энг сердаромад тармоқлардан бирига айланиши, мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрни анча юқори бўлиши лозим. Мамлакатимизда мавжуд имкониятдан фойдаланган ҳолда туризмни ривожлантириш, соҳа вакилларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу Ўзбекистоннинг сайёҳлик жозибадорлигини оширмоқда.  Ҳар йили халқаро миқёсдаги туризм ярмаркалари ташкил этилмоқда. Ана шу омиллар натижасида юртимизга келадиган сайёҳлар сони йилдан йилга ошмоқда. Мамлакат ичкарисида ҳам ички туризм жадал ривожланяпти.

Сўнгги йилларда хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар юртимизнинг анъанавий турмуш тарзи, миллий қадриятлари ва ноёб ҳунармандчиликка эга бўлган туризм қишлоқларига катта қизиқиш билдираётгани кузатилмоқда. Осмонўпар тоғлар бағридаги сержило шаршараси билан дунёга танилган Сангардак қишлоғи ҳам ўзининг бетакрор, сўлим табиати, мусаффо ҳавоси, одамларнинг турмуш тарзи, маданий мерос объектлари билан сайёҳларни жалб этмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Туризм бошқармаси томонидан мавжуд туризм объектларига аҳолини кенг жалб қилиш, соҳадаги тадбиркорлик субъектлари ва туристик масканларни қўллаб-қувватлаш, туроператор ва турагентларни истеъмолчиларга танитиш мақсадида Сангардак туризм қишлоғида ташкил этилган “Ички туризм ярмаркаси” тадбирлари гастрономик туризм йўналиши – ўзбек миллий таомларидан бири ҳисобланган ош тайёрлаш мусобақалари билан бошланди.
Ярмарка доирасида Сангардак санаторийси ҳудудида миллий қадриятларимизни ўзида акс эттирган турли кўргазмалар ташкил этилди. Унда ташриф буюрувчиларга воҳанинг бой миллий маданияти ва урф-одатлари кенг намойиш этилди. Шунингдек, журналист ва блогерлар учун Сангардак туризм қишлоғи бўйлаб, дам олиш масканлари, диққатга сазовор ва муқаддас қадамжоларга пресс-тур ўтказилди.

Мазкур ярмарка ва фестиваль мавжуд туризм объектларига аҳолини кенг жалб қилиш, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, туроператор ва турагентларни истеъмолчиларга танитиш, қолаверса, миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини кенг оммага тарғиб қилиш мақсадига қаратилган.

Тадбир доирасида ҳунармандчилик маҳсулотлари ва миллий сувенирлар ярмаркаси ўтказилди. Ички туризм йўналишида фаолият юритувчи туроператорлар ҳамда корхона, ташкилотлар ҳамкорлигида “Тадбиркор билан тадбиркор” (B2B) учрашувлар, “Тадбиркор билан мижоз” (B2C) механизмлари асосида учрашувлар, республикамиз ҳудудларидан ташриф буюрган ички туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари билан давра суҳбатлари ташкил этилиб, тажриба алмашиш амалиёти йўлга қўйилди. Фольклор жамоаларнинг фестивалдаги миллий куй-қўшиқлар ижроси йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Сангардакдан ўзгача завқ олиш учун нафақат мамлакатимиз, балки жаҳоннинг Хитой, Покистон, Ҳиндистон, Беларусь, Россия, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби давлатларидан келган кўплаб туристлар бой таассуротларга эга бўлди.  Қишлоқда туризм инфратузилмасини ривожлантириш учун тоғ қўйнида кенг, равон йўллар бунёд этилиб, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Пиёдалар йўлакчалари қурилди. Қишлоқнинг рамзий кириш стеллоси, туристик ахборот маркази, селфи ҳудуд, санитария-гигиена шохобчаси барпо этилди. Масжид, ошхона ва бошқа хизматлар кўрсатиш шохобчалари ишга туширилди. 50 ўринли меҳмонхона, 200 ўринли санатория, 23 та меҳмон уйи очилди.

Таҳлилларга кўра, Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда хориж мамлакатларидан келган сайёҳлар таҳлилига эътибор берсак, давлатимиз раҳбари қўйган мақсад, яъни сайёҳларнинг сони ва сифатини ошириш бўйича ижобий натижа қайд этилганини кўриш мумкин. Маълумот ўрнида айтиш муҳимки, жорий йилги туризм мавсумида сўлим гўшага ҳар куни ўртача уч мингдан ортиқ сайёҳ келгани бунга яққол далилдир. Бу жараёнда олис тоғли ҳудудларнинг сайёҳлик салоҳиятидан самарали фойдаланиб, мафтункор қишлоқларда яшаётган маҳаллий аҳолининг туризмдан даромад топишига қулай муҳит яратилаётгани қайд этилди.  Жорий йилнинг  биринчи ярим йилликда хориж мамлакатларидан келган сайёҳлар таҳлилига эътибор берсак, давлатимиз раҳбари қўйган мақсад, яъни сайёҳларнинг сони ва сифатини ошириш бўйича ижобий натижа қайд этилганини кўриш мумкин. Жумладан, тўлов қобилияти юқори бўлган давлатлардан ташриф буюрган сайёҳлар оқимида сезиларли сифат ўзгариши кузатилди. Масалан, ўтган олти ой давомида Германия, Италия, Испания, Хитой, АҚШ, Канада, шунингдек, зиёрат туризми бўйича Индонезия ва Малайзиядан ўртача ҳисобда 2-3 баробар ўсиш суратларини кўриб турибмиз. Бу қувонарли ҳолат, боиси ушбу давлатлардан келаётган сайёҳларнинг тўлов қобилияти анча юқори. Туризм салоҳиятини ривожлантириш борасидаги ишлар давом этмоқда.

Дилрабо Сафарова

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button