Жамият

ДЕФОЛАЦИЯ-МУҲИМ ТАДБИР

Сурхондарё вилоятида 2026 йил пахта ҳосилини уюшқоқлик билан йиғиштириб олишга қаратилган муҳим агротехник тадбирлардан бири – ғўза майдонларида этефон сепиш ва  дефолиация жараёнларига  тайёргарлик ишлари бошланди.Шу муносабат билан Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигида Қумқўрғон туманида пахта майдонларида этефон сепиш ва дефолиация тадбирларини самарали ташкил этишга бағишланган кўргазмали амалий семинар ўтказилди.

Унда  туман ҳокимлари ва  сектор раҳбарлари,  қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар вакиллари иштирок этди. Таъкидлаш жоизки, жорий йилда Сурхондарё вилоятида 62 850 гектар майдонда ғўза парваришланмоқда. Мазкур майдонларда ғўзанинг ўз вақтида пишиб етилишини тезлаштириш мақсадида-Этефон таркибли препаратлар билан ишлов бериш, ғўзанинг бир маромда пишиб етилишига, кўсакларнинг очилиш жараёнини жадаллаштиради. Натижада ҳосилни қисқа муддатда, юқори сифат пишиб етилишигга қулай шароит яратилади.  

Шунингдек, дефолиация ва десикация тадбирларини самарали ташкил этиш мақсадида график асосида амалга оширилиши белгиланган. Унга кўра, тидиазурон ва диурон таркибли препаратлардан фойдаланиш ҳамда дикват иони таркибли препаратлар билан ишлов бериш режалаштирилган.


Мазкур тадбирларни белгиланган муддат ва агротехник талаблар асосида амалга ошириш пахта ҳосилининг эрта ва сифатли етилишини таъминлашда  муҳим аҳамият касб этади. Вилоят ҳокими дефолиациянинг биринчи босқичида этефон таркибли препаратлардан самарали  фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб, соҳа мутасаддилари, фермер хўжаликлари ва кластерлар раҳбарларига мавжуд имкониятлардан оқилона ва самарали фойдаланган ҳолда ҳар бир майдонда назоратни кучайтириш, мавсумдаги ишларни белгиланган график асосида мувофиқлаштириш,  пахтачиликда муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу тадбирни қисқа муддатларда, юқори сифат даражасида якунлаш юзасидан тегишли вазифаларни белгилаб берди.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button