ННТлар Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни мониторинг қилиш методологиясини ўрганди

“Юксалиш” ҳаракати томонидан Сурхондарё вилояти “Қизил ярим ой” жамияти фаоллар залида “Барқарор ривожланиш мақсадлари ва уларга эришишда ННТлар роли” мавзусида тренинг ўтказилди.

2023-йилда Кореянинг “Глобал Cивиc Шаринг” нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда “Барқарор ривожланиш мақсадлари соҳасида сиёсий салоҳиятни ва Марказий Осиёда фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш” лойиҳаси йўлга қўйилди. КОИCА томонидан қўллаб-қувватланган мазкур уч йиллик лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида тренинглар ташкил этилган эди.

Жорий йилнинг 25,28 – июн кунлари Тошкент шаҳрида ННТ вакиллари шу қаторда “Таскин” ННТ раҳбари Гулзода Авазова, “Аёл ва шодлик” ННТ раҳбари Гулнора Юсуповалар ҳам “ННТлар мактаби” доирасида билим ва кўникмаларини оширди. Шу олинган билимлари асосида вилоятдаги 25 нафар нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари Барқарор ривожланиш мақсадлари ва унга эришишни мониторинг қилиш ҳақида билим ва кўникмаларини оширишди.

Тренинг иштирокчилари барқарор ривожлаш мақсадларининг аҳамияти ва уларга эришиш кўрсаткичлари, мустақил миллий шарҳ ва муқобил ҳисоботни тайёрлаш методлари, фуқаролик жамияти ташкилотлари томонидан ўтказиладиган мониторинг усуллари, баҳолаш воситаларини ўрганди. Тренинг Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИCА) молиявий кўмагида ташкил этилди.
Жамшид Алиев, “Юксалиш” ҳаракати Сурхондарё вилояти бўлинмаси бош мутахассиси



