Маънавият ва маърифат

Маърифат ва зиё улашамиз

Кутубхона-нурхона, дейди халқимиз. Шунинг учун ҳам керак кутубхоначилар зиммасига шарафли вазифалар юклатилган. Кутубхоначилар китобхонларга турли сохаларга оид китоблар, жахон адабиётлари, бадий адабиётлар, журнал, газеталарни ўз вақтида тез сифатли хизмат кўрсатишади.

Ҳудудларда аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишни барқарор ривожлантришга китобхонга фан-техника янгиликларни билиб олиш ва ҳаётга тадбиқ этишда кўмаклашиб фойдаланувчиларга ҳар қандай ташувчилардан (босма, мультимедиа ва рақамли), шу жумладан интернет тармоғи ёрдамида сифатли ахборот манбаларидан фойдаланиш, аҳолига масофадан ахборот-кутубхона хиизматларини кўрсатиб барча имкониятларни яратиб келмоқдалар. Адиб Собир Термизий номидаги Сурхондарё вилоят Ахборот-кутубхона марказига ташриф буюрар экансиз халқимиз ардоқлаган шоирлар билан учрашув кечалар, очиқ эшиклар шиёри остида турли тадбирлар, китоб кўргазмалар ўтказиб келинаётир.

Айниқса, болажонлар учун расимли кўргазмалар, “Энг ибратли оила”, “Ёш китобхон” кўрик-танловининг шаҳар босқичлари, кутубхона бўйлаб экскурсиялар, китобхонлар ўртасида турли хил сўровномалар, заковат ўйинлари, шунингдек, “Танишинг янги адабиётлар” сарлавҳали  китоб тақдимотларига гувох бўлишингиз мумкин. Ахборот-кутубхона маркази фойдаланувчиларнинг ахборот олиш маданияти бўйича билимларини ошириш ва илмий-услубий ва инноватцион усулларда хизматлар кўрсатиш учун барча зарур инфратузилмага эга.Замонавий барча қулайликларга эга бўлган бу масканда китобхонлар  сафидан ўрин олсангиз  мутоаала завқини туясиз.

Китобхон китоб ўқир экан минглаб ҳаётни, умуман китоб ўқимаган инсон эса фақат бир ҳаётни яшайди дейишади. Шундай экан кутубхонамизга ташриф буюринг ва ўзингиз гувоҳи бўласиз. Бу борада ҳамкасбларимиз ҳам  шарафли фаолиятлари силдиқилдан бажаришаётир.

Ф. Саитқулова, Адиб Собир Термизий номидаги Сурхондарё вилоят ахборот-кутубхона маркази Маънавий-маърифий ва ёшлар билан ишлаш сектори мутахассиси

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button