Маънавият ва маърифат
БУ ДУНЁДА КИМ КУЧЛИ…

Бир куни ота ўғлининг елкасига қўлини қўйиб:
— Ўғлим, бу дунёда ким кучли? — деб сўраб қолибди.
Ўғил:
— Мен, кучлиман, дадажон, мен! — деб жавоб қилибди.
Ота яна бир марта шу саволини такрорлабди. Ўғли яна шундай жавоб қилибди. Отанинг ҳафсаласи пир бўлиб, ортига қараб етти қадам юрган экан, «Кел, майли, 3-марта ҳам сўрай» деб:
— Ўғлим, бу дунёда ким кучли? — деб сўраб қолибди.
Ўғил эса:
— Сиз кучлисиз, сиз, дадажон, — деб жавоб қилибди.
Шунда ҳайратланган ота:
— Нимага икки марта сўраганимда шу жавобни бермадингиз? – деб сўрабди.
— Унда сизнинг қўлларингиз менинг елкамда турган эди. Қачонки, сизнинг қўлларингиз менинг елкамда бўлганида дунёдаги энг кучли одам бўламан, — жавоб қилибди.
Буни эшитган ота йиғлаб юборибди!



