Без рубрики

ХАВОТИРГА АСОС ЙЎҚ

Сурхондарё вилояти Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан 2025-йил 12-май ҳолатига жорий йил мавсумида зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишлов ўтказиш учун 16 дона маторли қўл аппарат, 2 дона ОВХ-600 пуркагичли трактор, 5 дона ВП-1 пуркагичли трактор, 2 дона УМО-1200 юқори унумли пуркагичли ИСУЗУ пикап автомашинаси ҳамда 2 дона сув ташувчи тракторлар жалб қилинган. Мутахассис агрономлар, ҳайдовчилар ва мавсумий ишчилар, жами 29 та ишчи-ходимлар зарарли чигирткаларга қарши кимёвий курашишда иштирок этишмоқда.

Бугунги кунга қадар Шўрчи туманида зарарли чигирткаларни аниқлаш бўйича 32078 гектар майдонда мутахассислар томонидан кузатув ишлари олиб борилди. Шундан 14264 гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалганлиги аниқланиб, туманининг Эзгулик МФЙ, Озод МФЙ, Хушчекка МФЙ, Лайлакхона МФЙ ва Тамшуш ларининг Палигон, Буравой, Зурдунг, Кўнгдаланг йўл, Қундузсой, Делба сой, Полвонтош, Етти калла, Кичкина тақир, Жумуқ, Тоқирни хавори, Лайлакхона, Зиндон, Лойқа, Бештом, Қашқа, Сулома, Чўчқа сой, Лалмикор, Эгизсой, Такадош, Эгри-бегри, Қўшқоқ ховори массивларидаги 13273 гектар қир-адир (яйловларда) чўл ва тоғ олди ҳудудлари зарарли чигирткаларга қарши кимёвий кураш ишлари олиб борилди.

Д. Тангиров, Сурхондарё вилояти Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати раҳбари

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button