Маънавият тарихимиз, қадриятларимиз асосини ташкил этади

Нажотни илмда, фаровон турмушни маърифатда, сокин жамият пойдеворини таълим-тарбия уйғунлиги муштараклигида кўрган маърифатпарвар боболаримизнинг ўлмас ғоялари янгиланаётган Ўзбекистон ислоҳотлари замирида тобора мустаҳкам аҳамият касб этяпти. Соғлом, жисмонан ва маънан баркамол фарзандларни тарбиялаш, иммунитетида ҳалоллаш, поклик вакцинасини сингдириш, миллий-маънавий меросни дунё илмларини ўзлаштириш асносида тарғиб этиш учинчи Ренессансга қадам қўяётган авлоднинг ҳаётий тамойилига, яшаш мазмунига айланмоқда.
Илмга асосланмаган ҳар қандай ғоя эса пучдир. Шу боис бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан илм-фан ва таълимни ривожлантиришга энг устувор вазифалардан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қайси соҳа бўлмасин, ҳар бир ишда илм-фан ютуқларига таянилиб, амалиётга илғор инновацияларни татбиқ этиш пайида бўлиняпти. Маданий-инсонпарварлик ёндашуви асосида биз фаолият олиб бораётган олий таълим муассасаси – Термиз Давлат университетида соғлом маънавий муҳитни таркиб топтириш, бўлажак мутахассисларда юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш, янги миллий маънавий-ахлоқий қадриятлар тизимини қарор топтириш, маънавий – ахлоқий меросни чуқур ўрганиш, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришга эришилмоқда. Бугунги ёшлар олдида Ватанимизнинг ободлиги ва фаровонлигини ҳам энг юқори даражаларга кўтаришлар вазифаси турибди. Зеро, маънавий жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялаш таълим соҳасидаги ислоҳатларнинг бош мақсадир.

Жаҳон тарихий тажрибасининг гувоҳлик беришича бирорта ҳам халқ ва миллат таълим тарбияга эътиборсиз тараққиётга эриша олмаган. Бугунги кунда маънавиятга, таълим – тарбияга, миллий кадрлар тайёрлашга биринчи даражали аҳамият бермайдиган жамият, давлат, халқ ва миллат ижтимоий, иқтисодий, сиёсий муаммоларни бартараф этолмайди. Халқи маънавий, маърифий жиҳатдан етук бўлмаган мамлакат табиий – иқтисодий бойликларига беҳисоб, ҳарбий жихатдан қудратли бўлган тақдирда ҳам буюк давлат бўла олмайди. Эл – юртига, Ватанига садоқатли, иймон – эътиқодли, мард ва жасур, малакаси етук, маънавияти юксак инсонлар, баркамол авлод ҳар қайси давлатнинг қудратли салоҳият манбасидир. Ана шундай ноёб ҳислат ва фазилатларга эга бўлган инсонларни, баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказган халқ, албатта келажакка очиқ кўз, катта ишонч, умид ва ихлос билан қарай олади. Кўриниб турганидек,мустақил Ўзбекистон тараққиёти тақдирини ҳам маънавий жиҳатдан етук инсонлар ҳал қилади.

Шундай экан, ушбу жараёнда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, дунёнинг ривожланган давлатлари билан ушбу соҳада ҳамкорликни кучайтириш энг муҳим вазифалардан бири бўлиб турарди. Шунинг учун ҳам таълим соҳасига давлатимиз алоҳида ғамхўрлик қилди ва қилмоқда. Зеро, таълим – тарбия тизимини соғлом инсонпарварлик йўналишида қайта ташкил этиш, уни замон талабалари даражасига кўтариш, баркамол,маънавий дунёси бой, аҳлоқий пок инсонларни тарбиялаш кечиктириб бўлмайдиган давлат аҳамиятидаги вазифа бўлиб ҳисобланади. Таълим-тарбия соҳасидаги асосий вазифаларимиздан бири маънавий-маърифий ишларимизни жонлантиришдан иборатдир. Маънавий маърифий ва мафкуравий тарғибот ишлари ҳеч қачон ҳозиргидек долзарб вазифага айланмаган. Маънавий ислоҳотлар давлат сиёсатининг устувор йўналиши бўлгани, мафкуравий таҳдид ва ахборий хуружлар кўпайиб бораётгани, одамлар онги ва қалбини эгаллаш йўлидаги кураш жараёнлари кучайгани учун ҳаётнинг барча жабхалари, ишлаб чиқаришнинг ҳамма соҳалари, аҳолининг ҳамма қатламлари орасида маънавий маърифий ва мафкуравий соҳада жадал ишларни амалга ошириш тарғиботчи олдидаги энг муҳим вазифа ҳисобланади. Маънавият инсоннинг инсонийлик моҳияти, инсон шахсида таркиб топган ижобий фазилатлар мажмуи.
Талабалар тарбиявий ишида педагогик раҳбарлик ташаббус, мустақиллик ва ўзини-ўзи бошқариш, ўзини-ўзи тарбиялаш билан яхлит тизим сифатида олиб борилса юқори самара беради. Инсонни мустақил ҳаётга ва меҳнатга тайёрлаш аввал оилада, мактабда сўнгра олий таълимда амалга оширилади. Айнан шу муқаддас даргоҳларида у узлуксиз ўқиш, қобилиятларини доимий такомиллаштириш, жамият олдидаги бурчини англаш, ўз хулқ-атворини жамият талаблари асосида тартибга солиш кўникмаларини эгаллайди.

Шунинг учун талабаларга ўз фаолиятини, ҳолати ва шахсий сифатларини ижтимоий талаблар ва организмининг хусусиятлари асосида тартибга солиш механизмлари ҳақида маълумот бериш ва шу руҳда тарбиялаш таълим жараёнининг муҳим масаласидир. Ўсиб келаётган ёш авлодни маънавиятини шакллантириш масаласи мураккаб ва кўп қиррали бўлиб, ўз моҳияти билан назарий ва амалий ёндашишни тақозо қилади. Маънавият баркамол инсонни тарбиялайди. Шунингдек, ёшларни ҳақиқий ватанпарвар бўлиши, она-Ватанга чексиз меҳр-муҳаббатни қарор топтириш, Ўзбекистоннинг буюк келажагини яратишда энг олижаноб ишларда фаол қатнашишга ундайди.

Маънавият тарихимиз, қадриятларимиз асосини ташкил этиб, у ёшларни маданий бойликларга ҳурмат-эътибор ва уларни янада ривожлантириш, келажакда иқтисодий тараққиёти кучли мамлакатни қуришга ундаб, замонавий билимларни, юксак тажрибаларни эгаллашга чорлайди. Маънавият жуда чуқур ва кенг маънога эга бўлиб, инсонни инсон қилиб, уни бошқа жамики жонли мавжудотлардан тубдан фарқлаб, кескин ажратиб турадиган онг, ақл-идрок ва тафаккур, одамгарчилик, мурувват, саховат, раҳм-шавқат, меҳр-оқибат, иймон-эътиқод, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, ҳалоллик, поклик, адолат, табиатни эъзозлаш, илм-фанни, адабиёт, санъат ва маданиятни севиб ардоқлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат, ўзи ва ўзга миллат кишиларини, уларнинг тили, тарихи, маданияти, урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш ва қадрлаш сингари ажойиб хислат ва фазилатларни ўз ичига олади.

Олимларимизнинг фикрларини умумлаштирган ҳолда хулоса қилиш мумкинки, маънавият – бу инсоннинг билимлилиги, ватанпарварлик туйғусига эгалиги хулқ-одоб меъёрлари, меҳнатсеварлик хислатлари мужассамлашган ҳамда эзгуликни намоён этувчи ботиний туйғулар мажмуидир.Чунки маънавият инсонни камолотга етказувчи энг ноёб сифатлар ва фазилатлар бўлиб, ана шу фазилатлар шаклланган баркамол инсон жамият тақдирида муҳим аҳамият касб этади.



