ЗАРАРКУНАНДАЛАРГА ҚАРШИ КУРАШДА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва соҳа бўйича билимларни ошириш дастури (ASK) эксперти Марк Девис билан Барқарор қишлоқ хўжалиги шароитида зараркунандаларга қарши кураш мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (ISCAD), Европа Иттифоқининг ASK Facility дастури вакиллари иштирок этди.
🔰 Тадбирда қишлоқ хўжалиги бўйича 20 йилдан ортиқ илмий тажрибага эга хорижлик мутахассис томонидан жаҳон тажрибасида зараркунандаларга қарши курашда амалга оширилаётган илмий ёндашувлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, халқаро эксперт қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда пестицидларни қўллаш бўйича янги усул ва технологияларни жорий этиш ҳамда зараркунандаларга қарши курашнинг иқлим ўзгаришига таъсири борасида ўз билим ва кўникмалари билан ўртоқлашди.
ASK Facility дастури доирасида ташкил этилган давра суҳбати давомида иштирокчилар пестицидларнинг республика ҳудудига олиб кирилиши, сақланиши ва уларни қўллаш бўйича фикр алмашишди, деб хабар беради uzagromart



