Без рубрики

ДАМ ОЛИШ КУНИ ҲАВО САЛҚИНЛАШАДИ

 

Жума куни Ўзбекистон бўйлаб Кавказдан кириб келаётган ҳаво ҳаракатини давом эттиради ва барча жойларда иссиқ заифлаша бошлайди. Дам олиш кунлари ҳарорат +33+38 даража, фақат айрим жойларда 39+40 даражагача иссиқ бўлади.

14 июль куни Кавказдан кириб келаётган ҳаво республика ҳудуди бўйича ҳаракатини давом эттиради ва барча жойларда иссиқ заифлаша бошлайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хизмати агентлиги хабар берди.

Жума куни кундузи ҳаво ҳарорати +35+39 даражани ташкил этади, энг чекка жанубда +41+44 даражагача бўлади. Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат +33+38 даража атрофида бўлади, фақат баъзи жойларда +39+40 даражага етади.

14−16 июль кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда 14−16 июль кунлари асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3−8 м/с тезликда эсади, 14 июль кечга томон ва 15 июлда 12−15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Бугун кундуз куни ҳарорат +37+39 даража, дам олиш кунлари +35+38 даража бўлади.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button