Сурхондарё янгиликлари

ЖАМОАТЧИЛИК МУҲОКАМАЛАРИ ТАШКИЛ  ЭТИЛМОКДА

 

Сурхондарё вилоятида»Юксалиш» ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан «Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган жамоатчилик муҳокамалари ташкил  этилмокда.

«Юксалиш» ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан жойларда «Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган жамоатчилик муҳокамалари  ташкил  этилмоқда. Хусусан  Термиз  Давлат Университети  ёшлари  иштирокида,   ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалида ушбу Фармоннинг мазмун-моҳияти тингланди.

Унда Термиз мухандислик-технология институти ректори Ўрал Ахмедов иштирок  этиб,  дастурнинг ахамияти  ва  ёшларнинг  дастурига   таклифлари  муҳим  эканлиги  тўғрисидаги  фикрларни  таъкидлади. Тадбир  сўнгида  куйидаги  таклифлар  олинди.

  • Олий таълимда таълим олаётган талабаларни хафта давомида ёки дарслар давомида тадбиркорлик кўникмаларни бериб бориш:
  • Чекка худудлардаги қишлоқларда замонавий спорт залларини қуриш ва спорт майдончаларни барпо этиш:
  • Сурхондарё вилоятида йирик ишлаб чиқариш корхоналарининг камлиги. Олий таълимни муҳандислик йўналиши бўйича битираётган талабаларни иш топа олмаётганлиги:

Шунингдек, бугунги кунда битирувчиларини иш билан таъминлаш бўйича корхона ташкилотлар билан тизимли ишларни олиб бориши тўғрисидаги  таклифлар  берилди.

Муҳокамалар жорий йилнинг 31-январидан 14-февралга қадар давом этади.

Муҳокама жараёнларида олий таълим муасасаларида тахсил олаётган  ёшлар, тиббиёт ходимлари, профессор-ўқитувчилар ва бошқа соҳа ходимлар орасида мухокамалар ўтказилиб таклифлар олинмоқда. Давлат дастури лойиҳаси бўйича таклифлар jamoatchilik.uz, uzbekistan2030.uz платформаларига жойлаштирилмоқда.

Жамшид Алиев, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button