Жамият

Коррупциясиз жамият — юксак тараққиёт гарови    

Сурхондарё вилоят Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бош бошқармаси масъул ходимлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш, коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш ҳамда комплаенс назорат тизимини такомиллаштиришга қаратилган навбатдаги профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тадбир давомида чегара масканларида фаолият юритаётган ходимларга коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда бўлиш, хизмат вазифаларини бажаришда ҳалоллик, холислик ва шаффофлик тамойилларига қатъий амал қилиш зарурлиги атрофлича тушунтирилди. Шунингдек, ходимларга ташкилотнинг ички меъёрий ҳужжатлари, одоб-ахлоқ қоидалари ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги амалдаги қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда хизмат ваколатларидан шахсий манфаат йўлида фойдаланишга мутлақо йўл қўймаслик бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.

Тадбир якунида ходимлар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва комплаенс назорат талабларига қатъий риоя қилиш бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди. Бу каби тадбирлар тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш ҳамда ходимларнинг ҳуқуқий онги ва масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.

Х.Хурсандов, Сурхондарё вилоят Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бош бошқармаси мутахассиси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button