Мукофот муборак азиз ҳамкасблар !

Мустақиллигимизнинг 35 йиллик тантаналари арафасида юртимиз тараққиёти, соҳалар ривожи ва халқимиз фаровонлиги йўлида самарали меҳнат қилиб келаётган фидойи инсонларнинг муносиб рағбатлантирилаётгани алоҳида аҳамият касб этади. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси тизимида, хусусан, Сурхондарё вилоятида ўсимликлар хавфсизлигини таъминлаш, фитосанитар барқарорликни мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳимоя қилиш ҳамда экспорт салоҳиятини юксалтириш йўлида кўп йиллар давомида сидқидилдан меҳнат қилиб келаётган раҳбар ходимлар — Чориев Хислат Аманкулович, Жонназаров Йўлдош Мусаевич , бошқарма матбуот котиби Тўраев Мақсуд Мухбиддинович, Тулаев Асадулла Ахадуллаевич, Норимов Азиз Ҳасанович,Сулаймонов Мансурбек Абдикаюм ўғли,Жўраев Дилшод Сафар ўғли Бўриев Шуҳрат Хурсандович,Абдуалимов Собир Менгбўтаевич, Эшпўлатов Абдуғани Эшпўлатович, Абдуллаев Панжи Маматалиевичлар давлатимиз томонидан юксак эътирофга муносиб деб топилдилар.

Уларнинг кўп йиллик ҳалол ва самарали меҳнати, ўз касбига садоқати, зиммасидаги масъулиятли вазифаларни виждонан адо этиши, соҳани ривожлантиришга қўшиб келаётган муносиб ҳиссаси ҳамда юртимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш борасидаги фидойилиги муносиб баҳоланди.
Шунингдек, улар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мустақилликнинг 35 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони билан тақдирлангани — нафақат уларнинг кўп йиллик меҳнатига берилган юксак баҳо, балки бутун соҳа ходимлари учун катта шараф ва ғурур манбаидир.

Зеро, ҳар қандай юксак натижа замирида инсон меҳнати, масъулияти ва фидойилиги мужассам. Бугунги эътироф — йиллар давомидаги изланиш, масъулият ва фидойиликнинг муносиб самарасидир. Бу каби юксак рағбат соҳа ходимларини янги марралар сари руҳлантириб, эл-юрт равнақи йўлида янада самарали меҳнат қилишга ундайди.
Ҳурматли Чориев Хислат Аманкулович, Жонназаров Йўлдош Мусаевич, Тўраев Мақсуд Мухбиддинович, Тулаев Асадулла Ахадуллаевич, Норимов Азиз Ҳасанович,Сулаймонов Мансурбек Абдикаюм ўғли,Жўраев Дилшод Сафар ўғли Бўриев Шуҳрат Хурсандович,Абдуалимов Собир Менгбўтаевич, Эшпўлатов Абдуғани Эшпўлатович, Абдуллаев Панжи Маматалиевич!
Сизларни ушбу юксак давлат мукофоти — “Мустақилликнинг 35 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони билан самимий муборакбод этамиз! Кўп йиллик меҳнатингиз, касбингизга садоқатингиз ва соҳа ривожига қўшаётган ҳиссангиз доимо юксак эътироф топаверсин. Янги зафарлар, муваффақиятлар ва эзгу ишларингизда улкан омад ёр бўлсин!
Юксак эътироф муборак бўлсин! Ҳурмат ва эҳтиром билан Сурхондарё вилоят озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бош бошқармаси раҳбарияти



