Узун туманида ноқонуний қурилган савдо дўкони бузиб ташланди

Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан Узун тумани “Саховат” маҳалла ҳудудидаги “Муҳаммад Маҳмадражабов Доришунос” фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонида ноқонуний ўз бошимчалик билан қурилган савдо дўконини бузиш ва ер майдонини фермер хўжалиги ихтиёрига қайтариш белгиланди. Мазкур суднинг ижро ҳужжати МИБ Узун туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилди.
Фермер хўжалигига тегишли суғориладиган экин ер майдонида ноқонуний қурилган 2 хонали жами 72 м.кв бўлган савдо дўконини ихтиёрий бузиш учун жавобгар Собир Маҳмадражабовга ихтиёрий муддат берилган бўлса-да, ижроси таъминланмаганлиги сабабли 3 миллион сўм ижро йиғими қўлланилди. Шундан сўнг, бюронинг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, махсус техникалар ёрдамида ноқонуний қурилган савдо дўкони бузиб ташланди ва ер майдани фермер хўжалигига қайтарилди.
Суғориладиган экин ер майдонлари бизни боқади ҳамда кийинтиради. Бу ерларни кўз қорачиғимиздек асраш ва келажак авлодга унумдорлиги оширган ҳолда бус-бутун етказиш барчамизнинг бурчимиздир.
Ботир Садатов,
Бюронинг Узун туман бўлими давлат ижрочиси



