Сурхондарё янгиликлари

Денов туманида топшириқлар ижроси ўрганилмоқда

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Денов туманига аввалги ташрифларида белгилаб берган топшириқлари ижросини ўрганмоқда. Дастлаб, вилоят Ишчи гуруҳи томонидан тумандаги қолоқ фермер хўжаликлари далаларида ўтказилган ўрганиш натижалари “Охунбобоев” ҳудудида энг оғир аҳволдаги пахта даласининг ўзида муҳокама қилинди ва пахта ривожи кўздан кечирилди.

Вилоят раҳбари масъулларга амалга оширилиши лозим бўлган ишларни белгилаб, камчиликларни 3 кун муддатда бартараф этиш топшириғини берди. Бунда пахта далаларида ғўза қатор оралиқларига култиватор ишловлари бериш, қўшимча парваришлаш, касаллик ва зараркунда ҳашаротларга қарши дори воситаларини сепиш, шарбат усулида чанқатмасдан суғориш каби тадбирлар амалга ошириш топширилди.

Денов туманидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button