Жамият

Тошкентда фуқароларнинг 6,1 млрд сўмини алдаб олган автосалон эгалари қамалди

Тошкентда фуқаролардан 6,1 млрд сўмни фирибгарлик йўли билан олган автосалон эгалари 8−9 йилгача қамалди. Улар харидорларни қабул қилишда GM Uzbekistan билан шартнома тузгани ва машиналарни 3 ойда автосалондан чиқариб беришини айтган.

Тошкент шаҳрида фуқаролардан катта миқдордаги маблағни фирибгарлик йўли билан олган автосалон эгаларига суд ҳукми ўқилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Маълум бўлишича, 3 нафар шахс пойтахтнинг Алишер Навоий кўчасида My сars номи билан автосалон очган. 2022 йил 16 январидан 2023 йил 2 августига қадар фуқароларга автомашиналарини 3 ой муддат ичида автосалондан чиқариб, етказиб беришларини айтган. Харидорларни қабул қилишда эса улар гўёки GM Uzbekistan билан шартнома тузганликларини айтган. Шу тариқа жами 74 нафар фуқаронинг 40 млн сўмдан то 200 млн сўмгача бўлган миқдордаги жами — 6 млрд 155 млн сўмлик маблағини қўлга киритган, дейилади хабарда.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди Жиноят кодекси 168-моддасининг (Фирибгарлик) тегишли бандлари билан айбланувчиларга 8−9 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button