Сурхондарё янгиликлари

Сурхондарё вилоятида иқлим ўзгаришини юмшатиш ва мослашиш бўйича халқаро лойиҳа амалга оширилади

 

Жорий йилнинг 25-29 сентябр кунлари “Ўзбекистонда иқлим ўзгаришини юмшатиш ва мослашиш бўйича барқарор сиёсатни режалаштириш” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси делегацияси Латвия давлатида бўлиб қайтди. Латвия маҳаллий бошқарув уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад маҳаллий давлат ҳокимияти органлари салоҳиятини кучайтириш, иқлим ўзгаришининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари тўғрисида жамоатчилик хабардорлигини ошириш ва қарорлар қабул қилишда жамоатчиликни жалб қилиш орқали Ўзбекистоннинг иқлим ўзгариши сиёсатини барқарор режалаштиришни такомиллаштиришдан иборатдир.

Глобал аҳамиятга молик лойиҳани амалга оширишда мақсадли ҳудудлар сифатида Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари танлаб олинган бўлиб, маҳаллий ҳамкорлар сифатида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари белгиланган.

Делегация таркибида Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Жўрабек Тўраев ҳам иштирок этиб, Сурхон воҳасининг туризм салоҳияти, экотуризм имкониятлари ва мўътадил иқлим шароитларини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар юзасидан тақдимотлар ўтказди. Ташриф давомида лойиҳани амалга ошириш борасида муҳим келишувларга эришилди. Бугунги кунда иқлим тоборо ўзгариб бораётган бир пайтда, глобал иқлим шароитига ҳудудларни, айнан, туристик ҳудудларни мослаштириш, ҳар қандай иқлим шароитига тайёр туриш ва саёҳатчилар учун қулай шароит яратиш борасида бу каби халқаро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button