ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг Термиз ТИФ маскани карантин инспекторлари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирининг “Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди. Ушбу хужжат моҳиятини ўрганиш, ижросини амалга ошириш ва унинг мазмун – моҳиятини аҳолига етказиш борасидаги вазифалар ҳақида йиғилиш ўтказилиб тарғибот ишлари олиб борилди.
Маълумки, карантин остидаги маҳсулотларни импорт-экспорт ва транзит тарзида олиб ўтиш бўйича операциялари ва “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенсияси, “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Божхона Кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 29-январдаги 65-сон қарори ҳамда бошқа амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши белгиланган.
Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 29-январдаги қарорига 2-илова билан тасдиқланган низом талабларига мувофиқ карантин рухсатномаси четдан олиб кирилаётган карантин остидаги маҳсулотларга (юклар)га карантин кўриги далолатномаси расмийлаштирилгандан сўнг божхона ҳужжатларини расмийлаштиришга асос ҳисобланиши ҳамда транспорт воситаси ва карантин остидаги маҳсулотлар белгиланган жойга келтирилиши билан қуйидаги карантин тадбирлар ўтказилиши шартлиги белгиланган:
а) карантин инспектори томонидан кўрикдан ўтказиш;
б) лаборатория текшируви учун намуналар олиш;
в) лаборатория таҳлиллари натижасига кўра юкни чиқариб юбориш;
г) ўсимликлар карантини обектлари аниқланганда, юкни зарарсизлантиритириш, қайтариш ёки йўқ қилиш чораларини кўриш.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирининг 2023-йил 13-июндаги 31-сон “Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги (Aдлия вазирлиги томонидан 2023-йил 14-июлда рўйхатдан ўтказилган) буйруғи билан Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага карантин кўриги далолатномаси киритилган.
Хорижий давлатлардан олиб кирилаётган Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 29-январдаги 65-сонли қарори 1-иловаси билан тасдиқланган низомда “Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган ва унинг ташқарисига олиб чиқиладиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар рўйхати”га номлари киритилган карантин остидаги маҳсулотлар учун Ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан карантин кўриги далолатномаси расмийлаштирилгандан сўнг ушбу маҳсулотни “эркин” муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига расмийлаштирилишини, шунингдек, фитосанитария лаборатория хулосасига кўра маҳсулот намунасида карантин объектлари ёки бошқа хавфли зарарли организмлар аниқланганда Ўсимликлар карантини давлат инспектори иштирокида божхона ёки ўз омборида вақтинчалик сақланаётган ушбу зарарланган маҳсулотларни фақатгина экспортёр давлатига қайтариб юбориш ёки йўқ қилиш режимига олиниши лозимлиги белгилаб қўйилган.
A.Aбдуллаев, И.Менглиев, З.Саманов,
Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантин ва ҳимояси бошқармаси инспекторлари



