Жамият

ТАДБИРКОРЛАР УЧУН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

 

Бизнес-омбудсман девони ходимлари, Шеробод тумани ҳокимлиги ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 14-сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сонли Қарори, 15-ноябрь кунидаги “Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-366-сонли Қарори ҳамда 2024 йил 9-январдаги “Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-8-сонли Фармони ва “Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-8-сонли қарорларининг мазмун-моҳиятини аҳоли ва тадбиркорларга етказиш мақсадида Шеробод тумани ҳокимлиги биносида ўқув семинари ташкил қилинди ва тадбиркорлик субъектларига берилаётган кенг имтиёзлар ва бекор қилинаётган статистика маълумотлари ва лицензиялар ҳақида тушунчалар берилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан 2024 йил 1-мартдан бошлаб 16 та лицензия ва рухсатномалар бекор қилинаётганлиги, жумладан, 7 турдаги рухсат берувчи ҳужжатлар, 6 турдаги рухсат берувчи ҳужжатни бирлаштириш йўли билан, 3 та лицензия ва рухсатнома хабарнома тартибига ўтказилиш орқали бекор қилиниши таъкидланиб, бунинг натижасида тадбиркорларнинг 26 млрд. сўм маблағлари тежалиб қолинаётганлиги маълум қилинди.

Шунингдек, семинар давомида Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 20-январь кунидаги “«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»”ги 37-сонли қарори асосида тадбиркорларга янада қулай шартларда кредитлар берилаётганлиги ҳақида батафсил маълумот берилди ва тадбиркорларни қийнаётган муаммолар бўйича савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button