Жамият

НАВБАТДАГИ “ДОЛЗАРБ 30 КУНЛИК”КА СТАРТ БЕРИЛДИ

очиқ мулоқот

 

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан жорий йилнинг  25-январдан 23-февралга қадар навбатдаги  «Долзарб 30 кунлик» тадбири эълон қилинди.  Унга кўра Республикамизнинг фитосанитар хавфсизлигини таъминлаш, зараркунанда ва касалликларни аниқлаш, бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга тарқалишининг олдини олиш, уларга қарши оммавий кураш ишларини ташкиллаштириш, ҳудудларда ўсимлик зараркунандалари ва касалликларини аниқлаш ҳамда ҳамда назорат қилиш мақсад қилинган.  Бу  борада Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Сурхондарё вилояти  бошқармаси мутахассислари ҳам жойларда иссиқхоналарда етиштирилаётган помидор экинларининг “Помидорнинг жигарранг бужмайиш вируси” касаллигига ҳамда цитрус ва помидор экинларининг ашаддий зараркунандаси бўлган “Помидор куяси”, “Цитрус инли куяси”, “Цитрус оққаноти”, каби зараркунандаларни аниқлаш, назорат қилиш ҳамда уларга қарши кенг қамровли оммавий курашиш ишларини ташкиллаштиришни режалаштириб олди.

Бугун Ангор туман Давлат инспекторлари иш куни аввалида  ўз ҳудудлардаги иссиқхоналарда мониторинг  кузатув ишларини олиб боришиб, томарқа ер эгалари билан очиқ мулоқот ташкил этишди. Иссиқхоналардаги бугунги ҳолат билан танишиб, хонадон эгаларининг саволларига жавоб бериш билан бир қаторда  керакли тавсияларни ҳам беришди.

Шунингдек, Термиз шаҳари ва туман давлат инспекторлари воҳадаги «Surxon janub eksport» МЧЖ иссиқхонасидаги ҳосил ривожи билан танишди. Термиз туманидаги «Учқизил» махалласидаги «Agrotomato trend» корхонасига қарашли иссиқхонадаги кўчатлар фитосанитар ҳолати ўрганилди. Туманнинг Намуна” махалласидаги «Зухриддин Намуна» фермер хўжалигида ташкил этилган иссиқхонада  рукола ўсимлигини обдон текширишди. Соҳа вакиллари хонадонларда ҳам бўлиб, бу ерда етиштирилаётган булғор калампири кучатларини ҳам назарат килишди. Жойларда мулоқотлар давом этмоқда.

Даврон Мирзақулов, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар  карантини ва ҳимояси  Фитосанитар назорати ва мониторинг бўлим бошлиғи

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button