Бу қизиқ

ОЛХЎРИНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ

 

▪️Жигарга даво. Олхўри ва олхўри шарбати жигарни салбий таъсирлардан ҳимоя қилади ва турли касалликлар ривожланишининг олдини олади.

▪️Вазнни меъёрда ушлашга ёрдам беради. Олхўрида клетчатка кўп бўлиб, узоқ вақт тўқлик ҳиссини беради.

▪️Томирлар саломатлигини мустаҳкамлайди. Қора олхўри истеъмоли қон босимини ва «ёмон» холестерин даражасини сезиларли пасайтиради.

▪️Ёшликни узайтиради. Олхўрида антиоксидантлар кўп миқдорда мавжуд. Шунингдек, олхўри хотира яхшиланишига ёрдам беради, юрак фаолиятини яхшилайди.

▪️Суяк тўқималарини мустаҳкамлайди. Олхўрини мунтазам истеъмол қилиш нафақат ички органлар, балки суяклар ҳолатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Ундаги бор моддаси суяк ва мушакларни мустаҳкамлайди.

▪️Темир танқислигининг олдини олади. Олхўри темир моддасига бой – 100 г мевада 2,1 мг темир мавжуд.

▪️Овқат ҳазм қилиш учун фойдали. Персталтикани енгил рағбатлантириб, ич қотишнинг олдини олади.

Олхўрининг фойдали хусусиятлари кўп бўлсада, мутахассислар бир жиҳатни ёддан чиқармасликни таъкидлайдилар: бу мевани ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш қорин дам бўлиши, ич кетиши ва аллергия реакциялари юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button