Бу қизиқЖамиятСурхондарё янгиликлари

Мандарин, апильсин, лимон, папая – барчаси бир иссиқхонада

Шўрчи туманининг “Яккабоғ” маҳалласида яшовчи, асли касби ҳисобчи бўлган Содиқ Турдиев мўъжазгина иссиқхонасида мандарин, лимон, апильсин ҳаттоки папая ўсимликларини парвариш қиляпти.

-Бундай ўзгача меваларни етиштириш мен учун нафақат тадбиркорлик, балки мен бу ишимдан завқ ҳам оламан-, дейди С.Турдиев. – Даставвал иссиқҳонадаги кўчатлар ҳосилга киргунча, помидор, бодринг, турли хилдаги кўкатларни ҳам етиштирдик. Йиллар ўтиб, цитрус меваларимиз ҳосил бера бошлади. Аста-секин тажрибамиз ошиб, ютуқларга эришяпмиз.

Ҳар бир дарахтни ўрганиб чиқиб, ўз иқлимимизга мослаштиряпмиз. Йилига 40-50 миллион сўм даромад қиляпмиз.

Албатта, она замин саҳовати ила хақимиз дастурхони тўкин. Эл ризқига барака, файз, фаровонликнинг кириб келиши ерга берилган меҳр-эътибор туфайлидир.

✍🏻Шўрчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button