БУГУНГИ КУННИНГ МУҲИМ МАВЗУСИ

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини модернизациялаш, айниқса экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун муҳим бўлган соҳавий тадбирлар амалга оширилди. Натижада, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилиш ҳажми сезиларли даражада ошиб бормоқда. Бу ҳақида айни пайтда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Aгентлик директори И. Эргашев раҳбарлигида “ЗООМ” орқали ўтказилаётган йиғилишда сўз бормоқда, муҳим жиҳатлар муҳокама қилинмоқда. Таъкидлаш муҳимки, жорий йилнинг 18-январида Президентимиз раислигида экспорт, инвестиция ва маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича 2024-йилда амалга оширилиши белгиланган вазифалар ва уларнинг ижросини самаралии таъминлаш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди. Кўрсатиб ўтилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида агентлик хорижда Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига талаб юқорилигини таъкидлаган ҳолда, агрологистика хизмати, мева ва сабзавотларни халқаро стандартлар асосида қадоқлаш, чет элдаги харидорларга жўнатишни талаб даражасига етказишни ўз олдиган мақсад қилган.
Дарҳақиқат, юқори сифатли ва хавфсизлик кўрсаткичлари талабларига жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб ва етказиб бера олсак, жаҳоннинг ҳар қандай мамлакатига экспорт қилиш имконияти пайдо бўлади. Шунингдек, ёнғоқ, музлатилган ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорти географиясини кенгайтириш имкониятлари чексиз деб ҳисоблаймиз, деб таъкидланмоқда йиғилишда. Мамлакатимиздаги мавжуд табиий-иқлим шароити қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун катта имкониятдир. Ундан оқилона фойдаланилса, маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш кенгайтирилса экспорт ҳажмини ошириш мумкинлиги ва бу жараёнда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Aгентликлиги роли таъкидланди. Айни жараёндаги йиғилишдан кўзланган мақсад ҳар бир ҳудуд қишлоқ хўжалининг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселекторидан кейинги дастлабки бундай учрашув Агентликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фаолият юритаётган экспортёрлар иштирокида ташкил этилган эди. Бу гал ҳам 70 дан ортиқ турдаги мева-сабзавот экспорти учун фитосанитар сертификат олинганига қарамасдан маҳсулотни жаҳон бозорига чиқариш учун тўсиқ бўлаётган масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, ҳар бир вилоят, ҳудуднинг имкониятидан келиб чиққан холда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти салоҳияти кўриб чиқилди. 2024-йилда фитосанитар сертификат олиниши кутилаётган маҳсулотлар, жаҳон бозорига экспортни амалга ошириш учун мавжуд талаблар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Йиғилишда Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ходимларини ҳам иштирок этиб, ўз зиммасидаги вазифаларни сидқидилдан бажаришга, республикамиз иқтисодиётида етакчи драйвер бўлган соҳани ривожлантиришда бор куч ва имкониятларидан тўла фойдаланиш кераклигини,шунингдек, экспорт кўрсаткичлари кўламини оширишни мақсад қилдилар.



