Коррупцияга барҳам бериш йўлидаги ҳаракатлар авж паллага кирди

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, унинг ҳуқуқий асослари, ташкилий тузилмаси ва амалга ошириш стратегияси белгиланди. Бугунги кунда коррупция муаммосига жаҳоннинг деярли ҳар бир мамлакатида дуч келиш мумкин. Коррупция сўнгги йилларда халқаро миқёсда трансмиллий жиноят сифатида томонидан кенг муҳокама қилинаётган мавзулардан биридир. Ўзбекистонда ҳам коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишнинг илғор халқаро стандартларга асосланган тизимини жорий этиш бўйича изчил чоралар кўрилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, коррупция келтирадиган зарар барча давлатлар учун тенг саналиб, мазкур иллат давлатнинг турли соҳаларига, хусусан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамда мамлакатнинг халқаро майдондаги имиджи ва инвестициявий жозибадорлигига салбий таъсир кўрсатади. У нафақат давлатнинг ёки жамиятнинг барқарор ривожланиши учун, балки ҳар бир шахснинг ҳаётига бўлган хавфдир. Зеро, ҳар бир давлатнинг тараққиёти аввало инсон капитали билан узвий боғлиқ.
- Бугун давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда мансабдор шахсларнинг аҳоли олдидаги ҳисобдорлигини йўлга қўйиш орқали давлат бошқарувида самарали ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур шароитлар яратилди. Бу борада Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси мутахассислари томонидан ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Коррупция қарши курашиш ҳамда ходимларни ҳуқуқий онгини янада ошириш чоралари доирасида Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул ходим Худойшукур Хурсандов томонидан Бойсун туман Ўсимлик карантини ва ҳимояси бўлимида ўрганиш ўтказилди. Ходимларга коррупция йўл қўйишнинг салбий оқибатлари, унга қарши кураш бўйича бугунги кундаги долзарб мавзулар тушунтирилди. Туман Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими ходимлари томонидан коррупцияга қарши кураш борасида бир нечта саволлар ўртага ташланди. Ходимлар билан ўтказилган суҳбатда Х.Хурсандов томонидан карантин инспекторлари томонидан берилган барча саволларга кенг ва ҳаётий мисоллар билан жавоб берилди. Айни пайтда бошқарманинг барча туман бўлимларда ўрганиш тадбирлари, тарғибот ва ташвиқот ишлари давом этмоқда.



