Ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилган фуқаро бўлимга таклиф этилди

Ижтимоий тармоқлар орқали Денов туманида яшовчи фуқаро Б.Нематовнинг “Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими томонидан қарздорликни ундириш борасидаги SMS хабарномалар юборилаётганлиги ҳамда асоссиз жарима қўлланилиши” мазмунидаги мурожаати Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманлараро судининг 16.06.2023 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Бобур Нематовдан ундирувчи «TECHNO FUTURE TRADE» МЧЖ фойдасига 3 миллион 322 минг 67 сўм қарздорлик ундириш, шунингдек, ФИБ Учтепа туманлараро судининг 12.06.2023 йилдаги суд буйруғига асосан «ARHAT GRAVURE» МЧЖ фойдасига 4 миллион 586 минг 534 сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг Денов туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган. Бундан ташқари, ФИБ Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманлараро судининг 16.06.2023 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Бобур Нематовдан 330 минг сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати иш юритувга олинган. Фуқароларни ортиқча оворагарчилигини олдини олган ҳолда тўловларни қарздор фуқароларга бўлим томонидан юборилган хабарномада кўрсатилган ID рақамларига “Электрон тўлов тизимлари орқали” масофадан тўловларни амалга ошириш имкониятлари яратилган.Шу боисдан, қарздорликни ундириш мақсадида қарздор Бобур Нематовга иш юритувда мавжуд бўлган 3 та ижро ижро ҳужжатлари бўйича SMS хабарномалари юборилиб, ихтиёрий муддат ичида қарздорликни бартараф этиш ҳақида огоҳлантирилган. Қарздорлик ихтиёрий муддатда бартараф этилмаганлиги сабабли қарздор Бобур Нематовнинг иш жойи аниқланган ва иш ҳақидан ушлаб қолиш мақсадида 18.07.2023 йилда талабнома юборилган.
Мурожаат муаллифига нисбатан суд томонидан қўлланилган давлат божи ва қарздорликларни ўз вақтида бартараф этиш тавсия этилади. Акс ҳолда қарздор фуқаро ижро ҳужжатини ихтиёрий муддатда бажармаганлиги сабабли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги” Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан маъмурий жарима қўлланилишига асос бўлади.
Шунингдек, қарздор Бобур Нематов билан телефон орқали боғланиб, қўшимча маълумотларни олиш учун Бюронинг Денов туман бўлимига таклиф этилди.



