Жамият

Хавф таҳлилига асосланган назорат нима?

«Даладан дастурхонгача» тамойили — озиқ-овқат маҳсулотининг етиштирилиши ёки ишлаб чиқарилишидан бошлаб, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, сотиш ва охир-оқибат истеъмолчи дастурхонигача бўлган барча босқичларда хавфсизлигини таъминлаш тизимидир.
Оддий қилиб айтганда, маҳсулот фақат бозорга келганда эмас, балки уруғ экишдан бошлаб истеъмолчига етгунга қадар назорат қилинади.
«Даладан дастурхонгача» занжири ҳақида 10 та факт

1. Етиштириш
🍐🍊🍏🍎    тупроқ, сув ва уруғ сифати;
🚜  ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан тўғри фойдаланиш;
🦓🐠🐪    ветеринария ва фитосанитария талабларига риоя қилиш.
2. Йиғиш ва дастлабки тайёрлаш
✅    маҳсулотни ўз вақтида йиғиш;
✅   зарарланган ёки хавфли маҳсулотларни ажратиш;
✅   санитария талабларига риоя қилиш.
3. Қайта ишлаш

✅  озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида санитария-гигиена талабларини таъминлаш;
✅   зарарли моддалар ва микробиологик хавфларни назорат қилиш.
4. Сақлаш ва ташиш    белгиланган ҳарорат ва намлик шароитини таъминлаш;
✅   маҳсулотнинг ифлосланиши ёки бузилишининг олдини олиш.
5. Савдо
✅  маҳсулот сифати ва хавфсизлигини текшириш;
✅    маркировка, яроқлилик муддати ва сақлаш шартларини назорат қилиш;   қалбаки ва хавфли маҳсулотларнинг бозорга чиқишининг олдини олиш.
6. Истеъмолчи
✅   хавфсиз, сифатли ва белгиланган талабларга жавоб берадиган маҳсулот истеъмолчи дастурхонига етиб боради.
Ўзбекистондаги янги ёндашувнинг моҳияти шундаки, озиқ-овқат хавфсизлигида фақат маҳсулот тайёр бўлгандан кейин текшириш эмас, балки хавфларни олдиндан аниқлаш ва бутун озиқ-овқат занжири бўйлаб бошқаришга ўтилади.
Бунда :

7. ✍️ хавф таҳлилига асосланган назорат — хавф юқори бўлган маҳсулот ва жараёнларга кўпроқ эътибор қаратиш;

 8. ✍️     бозор назорати — истеъмолчига сотилаётган маҳсулотларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

 9. ✍️   рақамлаштириш — маҳсулот ҳаракати ва назорат жараёнларини электрон тизимлар орқали кузатиш;

10. ✍️      халқаро стандартлар — озиқ-овқат хавфсизлиги талабларини халқаро ёндашувларга мослаштириш;

✍️    хусусий сектор иштироки — айрим хизмат ва назорат функцияларида хусусий сектор имкониятларидан фойдаланиш каби йўналишлар муҳим аҳамият касб этади.
 «Даладан дастурхонгача» — озиқ-овқат маҳсулотининг етиштирилиши, ишлаб чиқарилиши, қайта ишланиши, сақланиши, ташилиши ва сотилишидан тортиб истеъмолчига етгунга қадар унинг хавфсизлигини узлуксиз таъминлаш тамойилидир.
Отажон Имомов тайёрлади. 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button