Халқ анъаналари, удумлари ва фольклор ижролари мангу яшайди

Сурхондарё вилояти, Бойсун туманида, «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтди. Халқаро фестивалда 20 га яқин хорижий давлат вакиллари ва мамлакатимизнинг 15 та фольклор -этнографик дасталари иштирок этди. Халқаро фестивал доирасида ўтган танловда Сурхондарё вилояти «Бойсун» фольклор-этнографик дастаси биринчи ўринни, Бухоро вилояти «Жондор»,Самарқанд вилояти «Чавқи» фолкьлор-этнографик дасталари иккинчи, Хоразм вилояти «Хоразм» фольклор-этнографик дастаси,Қозоғистон Республикасининг «Қозоғистон» жамоаси, Япониянинг «Япон марвариди» жамоалари учинчи ўринни қўлга киритди.

Халқаро кўрик-танловнинг “Фольклор намуналарининг энг яхши талқини учун” номинациясида Наманган вилоятининг “Яллама-ёрим” фольклор-этнографик ансамбли, “Турли халқлар фольклор намуналарини мужассамлаштирган жамоа учун” йўналишида Белгия фольклор жамоаси, “Анъанавий мусиқанинг миллий чолғулардаги энг яхши талқини учун» номинациясида Буюк Британиялик жамоа ва “Миллий фольклор қўшиқларининг энг яхши саҳнавий талқини учун” йўналишида Қирғизистон Республикасининг “Қирғизистон” жамоалари, “Миллий анъаналарнинг тарғиботи учун” номинациясида Навоий вилоятининг “Ёр-ёр” фольклор-этнографик халқ ансамбли ғолиб бўлди.
Шунингдек, миллий халқ ўйинлари ва томоша санъати йўналишида Тошкент вилоятининг “Кўзмунчоқ” жамоаси биринчи, Жиззах вилоятининг “Беш тош”, Қорақлпоғистон Республикасининг “Мерос” болалар жамоаси иккинчи, Тожикистон Республикасининг “Қоратоғ”, Сирдарё вилоятининг “Сайхун йигитлари”, Беларусь Республикасининг “Яритса” халқ жамоаси учинчи ўринлар билан тақдирланди.
Танловнинг “Энг ноёб халқ томошаси учун”, “Миллий урф-одатларнинг энг яхши талқини учун”, “Энг аҳил жамоа учун” “Воҳа фольклори ва томоша санъатининг тарғиботчиси”, “Фольклор ва томоша санъатининг энг яхши тарғиботчиси” каби номинациялари бўйича ғолиблар ҳам муносиб рағбатлантирилди. Ғолиб ва совриндорларга махсус диплом, халқаро фестиваль статуэткаси, пул мукофотлари тантанали топширилди.
Тантанали маросимда таниқли қўшиқчилар иштирокидаги галаконцерт ташкил этилди.
Санъатни севган, қадрлаган маҳаллий аҳоли учун, бу тадбир жуда катта таассурот қолдирди. Халқ анъаналари, удумлари ва фольклор ижролари ёш авлод қалбида мангу яшайди.
Улжамол Хоннаева, журналист.



