Сурхондарё янгиликлари

ЗАРАРЛИ ЧИГИРТКА ТЎДАЛАРИ КИРИБ КЕЛДИ ВА УЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

Чигирткалар барча қишлоқ хўжалик ўсимликларини зарарлайди: арпа, буғдой, оқ жўхори, тариқ, маккажўхори, тамаки, беда, ғўза ва полиз экинларига, айниқса катта зарар етказади. Ёппасига кўпайган йилларда ток ва мевали дарахтларнинг барглари билан ҳам озиқланади. Шу боис унга қарши кураш доим долзарб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг жорий йил 17-мартдаги “2023-йил мавсумида зарарли чигирткаларга қарши кураш тадбирларни ўз вақтида ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи ҳамда  Сурхондарё вилоят ҳокимининг  2023-йил 15-мартдаги “Зарарли чигирткаларга қарши кураш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан бир қатор самарали ишлар амалга  оширилди.

Жумладан, хизмат томонидан 18 та отряд шаклантирилиб, зарарли чигирткаларга қарши кимёвий кураш ишларида 13 та ОВХ-600, 6 та ВП-1 пуркагичлари, 53 та моторли қўл апаратлари, 7 та сув ташиш техникаси, 1 та кўчма уй (вагон), 4 та Исузу ва Фитосанитария МCҲЖга тегишли 7 та УМО пукагичли УAЗ автомашиналар жалб этилди.

Таъкидлаш керакки, ўтган йилги кузги ва жорий йил эрта баҳорги кузатув натижаларига кўра, бу йил  вилоят худудларида зарарли чигирткаларга қарши 94,7 минг гектар майдонга кимёвий қарши курашиш ишлари бажарилиши башорат қилинган бўлиб, зарарли чигирткалар 25 март санасидан воҳамиз ҳудудларида тухумдан чиқа бошлади. Шу боис зарарли чигирткаларнинг тарқалиши ҳамда уларга қарши кураш ишлари жорий йилнинг ўша кунданоқ  бошлаб юборилди.

Маълумки, бир давлат ҳудудидан бошқа қўшни давлатларга чигиртка тўдасининг тезкор равишда кўчиб ўтиши миллионлаб инсонларнинг даромад манбаи ва ва озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Шу боис вилоятимизнинг қўшни Тожикистон билан чегарадош бўлган ҳудудларида назорат кучайтирилди. Ҳамкорликда олиб борилган тадбирларга қарамасдан  Тожикистон Республикасининг Сурхондарё вилояти билан чегарадош бўлган  ҳудудларидан жорий йилнинг 27-28 май кунларида  қисқа фурсатларда   Узун туманининг “Янгибод” МФЙ нинг Янгикент қишлоғи Боботоғ массивига, Қумқўрғон тумани Сайхон Ферма-2 массиви орқали Шўрчи туманининг Қашқа, Сулама, Эгизсой массивларига, Узун туманининг Б.Очилдиев ҳудуди Катта дўнг массивига, Сариосиё туманининг Сўфиён ҳудуди Катта дўнг массивига етук ёшдаги зарарли Марокаш чигирткаларининг катта миқдордаги галалари учиб ўтиш холатлари кузатилди. Ҳудудларда учиб ўтган чигирткалар қурғоқчилик сабабли катта майдонга тарқалиб кетиш ҳолатлари  кузатилди ва унинг салбий оқибатлари олди олинди.

Вилоятимизнинг тоғ ва тоғолди бўлган массивларида жойлашган зарарли чигирткалар йиллар давомида кимёвий ишловлар ўтказиш имконсиз бўлган сабаб (инсон ва техника юролмайдиган) йўлларда   қурғоқчилик сабаб Денов тумани Ўзбекистон, Лупон, Чўнтош ҳудудларига, Сариосиё тумани Себзор ҳудудига, Узун тумани Б.Очилдиев ва Aрғамчи ҳудудларига, Шўрчи тумани Қашқа ҳудудига кўчиб ва учиб ўтиб кутилмаганда яйлов, қишлоқ хўжалик экинлари ва аҳоли томорқаларига зарар бериш хавфи пайдо қилди.

Жорий йилда вилоят яйловларида 470,7 минг гектар майдон кузатувга олиниб, 100,2 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани аниқланди. Қарши кураш ишлари эса кучли зарарланган яйловларда қишлоқ хўжалик экинларига учиб ўтиш хавфи бўлган 97,1 минг гектар майдонда ўтказилди.

Туманлар кесимида олиб борилган ишлар сарҳисобига кўра  Сурхондарё вилояти Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати мутахассислари Бойсун туманида 46,6 минг гектар, Шеробод туманида 1,4 минг,  Бандихон туманида 7,6 минг  Термиз туманида 3,1 минг, Жарқўрғон туманида 2,5 минг, Қумқўрғон туманида 55,2 минг,Олтинсой туманида 49,2 минг, Шўрчи туманида 61,5 минг Денов туманида 56,1 минг,Узун туманида 164,0 минг, Сариосиё туманида 29,9 минг гектар майдонларда кузатув ишлар ўтказилиб уларга қарши  қарши курашилди.

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги раҳбарлигида вилоят Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати мутахассислари томонидан зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишловлар ўтказиб, қўшимча чора-тадбирлар кўрилиши натижасида зарар етказилиши мумкин бўлган яйлов ҳамда қишлоқ хўжалиги махсулотлари сақлаб қолинишига эришилди.

 

Даврон Тангиров,

Сурхондарё вилояти Чигиртка  ва тут парвонасига қарши  кураш хизмати бошлиғи

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button