“Диний Бағрикенглик” кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди
Табриклаймиз, қутлаймиз !

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан диний-маърифий соҳанинг самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган давлат ва жамоат ташкилотлари ходимларини рағбатлантириш мақсадида жорий йилдан бошлаб “Диний Бағрикенглик” кўкрак нишонлари таъсис этилган.
Куни-кеча вилоятимиз раҳбарининг диний соҳа вакиллари билан бўлган учрашувида Сурхондарё вилоятида динлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатлик, тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни тарғиб этиш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари учун уч нафар воҳадошимизга Дин ишлари бўйича қўмитанинг “Диний Бағрикенглик” кўкрак нишони тантанали топширилди.
Мукофотланганлар орасида Шўрчи туман бош имом ҳатиби Асрорхон домла Ҳабибуллаев ҳам борлар. Сайтимиз обуначилари номидан устоз Асрорхон домлани давлатимиз эътирофини ўзида жам этган ушбу мукофот билан табриклаймиз. У кишининг мамлакатимизда диний-маърифий соҳа ривожи йўлида кенг кўламли ишларига ривож тилаймиз. Шу ўринда таъкидлаймизки, у кишининг фидоийлиги, шарафли меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан ҳали кўп маротаба эътироф этилиб, қадрланади. Доимо мартабангиз улуғ бўлсин, дея тилак билдириб қоламиз.



