ЧЕГАРАДАН КИРИБ КЕЛАЁТГАН ҲАР БИР КЎЧАТ НАЗОРАТИМИЗДА
Сурхондарёда 1 та транспорт воситасида келтирилган 12800 дона шафтоли кўчатларида Prunus nekrotec ringspot virus (PNRSV)- Данак мевали дарахтларнинг некротик доғланиш касаллиги аниқланди.

“Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ мамлакатимизда фитосанитарияга оид юқори хавфга эга бўлган карантин остидаги маҳсулотни, шу жумладан экиш, пайвандлаш, кўпайтириш учун мўлжалланган экиш материалларини хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонда яшовчи фуқароларга почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориш, шу жумладан багажда ва қўл юкида олиб ўтиш тақиқланади.
Республикага чет давлатларидан олиб келинаётган карантин остидаги ўсимлик маҳсулотларига Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан карантин рухсатномаси берилади. Ўсимликлар карантини чегара маскани карантин инспекторлари томонидан карантин остидаги юклар карантин назоратидан ўтказилиб, карантин кўриги далолатномаси ва транспорт бирлигини очиш далолатномаси ёзилиб, ўсимлик маҳсулотлари вилоятимизга олиб кирилади ва зарур бўлса зарарсизлантирилди . Вилоятимиз ҳудудидан карантин остидаги юкларининг чет мамлакатларга чиқиб кетиш тартибига кўра маҳсулот синчиковлик билан карантин назоратидан ўтказиб, фитосанитар тозалигига кафолат берувчи халқаро андозалардаги фитосанитар сертификати расмийлаштиргандан кейингина рухсат берилади.

Давр талабларидан келиб чиққан ҳолда, соҳага оид Ўзбекистон Республикаси “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини амалга оширилишини таъминлаш юзасидан Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг 2023 йил учун олиб бориладиган чора-тадбирлари ишлаб чиқилган ҳамда уларнинг бажарилиши қатъий назоратга олинган. Бошқарманинг ташқи карантин инспекторлари томонидан бу борада тинимсиз изланишлар олиб борилаётир. Жумладан, жорий йилнинг 6 ойи давомида Термиз ТИФ инспекторлари томонидан
65 нафар жисмоний ва юридик шахслар карантин остидаги маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш қоидаларини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 108-моддасига асосан маъмурий жавобгарликга тортилиб, 62 млн 664 минг сўм маблағ ундирилган.

Бундан ташқари, жорий йил олти ой давомида ташқи карантин инспекторлари томонидан вилоятимиз ҳудудига тегишли ҳужжатларсиз кириб келмоқчи бўлган 11 та қўл юки воситасида келтирилган 6 кг, 120 дона қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари белгиланган тартибда орқага қайтариб юборилиб, 1 та транспорт воситасида келтирилган 12800 дона шафтоли кўчатларида Prunus nekrotec ringspot virus (PNRSV)– Данак мевали дарахтларнинг некротик доғланиш касаллиги аниқланганлиги сабабли ёқиб йўқ қилинди. Дарбанд ЙПХ маскани карантин инспекторлари томонидан ички фитосанитария сертификатисиз келган 462 та автотранспорт воситасида келтирилган 4027,9 тн қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари эгаларига нисбатан далолатномалар тузилиб, огоҳлантиришлар берилди.

Масканлардаги мавжуд омборхоналарда фитосанитар ҳолатларни таъминлаш мақсадида 68431 м3 омборхоналар, 159003 м3 транспорт воситаларида зарарсизлантириш тадбирлари олиб борилди. Бошқарманинг Кинолог ходимлари томонидан жорий йил олти ой давомида тегишли ҳужжатларсиз кириб келмоқчи бўлган 154 та ҳолат аниқланиб, 2577.98 кг ва 2313 дона карантин ости маҳсулотлари орқага қайтариб юборилган.

Шунингдек, бошқарманинг ташқи карантин инспекторлари томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида 3 км радиусда боғ, сабзавот-полиз ҳамда такрорий экилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларида дала назорати ўтказилди. Олиб борилган кузатув натижаларига кўра 2659 та далолатномалар расмийлаштириб, 2935,6 гектардан ошиқ майдонда зарарли организмларга қарши мониторинг ишлари олиб борилган.
Юсуф Тошболтаев,
Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг ташқи карантин бўйича бош мутахассиси



