Жамият

Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларнинг ҳар қандай кўринишига қатъий чек қўйилмоқда

очиқ мулоқот

Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида Ўзбекистон Республикаси “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунинг мазмун-моҳияти юзасидан бошқарма раҳбар ва  масъуллари, Сурхондарё вилояти чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати ходимлари “ZOOM” платформаси орқали  туман бўлими давлат карантин иштирокида  мулоқот бўлиб ўтди. Унда  Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори адлия маслаҳатчиси Соатмурод Махманов иштирок  этди.

Тадбирда бошқарма  тизими ходимларига ушбу Қонунда белгиланган “манфаатлар тўқнашуви” тушунчаси хусусида ҳамда манфаатлар тўқнашуви кимлар ўртасида ва қачон вужудга келиши юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди, шунингдек, бошқарма  тизимида Қонун ижросини самарали ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар кўрсатиб ўтилди.

Вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори адлия маслаҳатчиси Соатмурод Махманов қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритар экан, аввало, бошқарма тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларнинг ҳар қандай кўринишига қатъий чек қўйиш олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг асосий йўналиши эканини таъкидлади.

–  Жамиятга катта зарар келтирадиган иллатлардан бири – манфаатлар тўқнашуви. У бор жойда соҳалар ривожланиш ўрнига, орқага кетади, адолатсизлик бўлади, ўзаро ишонч сўнади, мутахассислар салоҳияти рўёбга чиқмайди. Манфаатлар тўқнашуви бу шахснинг бевосита ёки билвосита шахсий манфаати мансаб, хизмат мажбуриятларини объектив ва холис бажаришига таъсир кўрсатувчи ёки шундай таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазият ҳамдир. Ўз вақтида бунга қарши кескин курашилса, яъни манфаатлар тўқнашувига чек қўйилса, коррупция барҳам топади, иш фаолиятида ўзгариш, ривожланиш бўлади, -деди С.Махманов.

Мулоқотда  вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Абсаматов ҳам  сўз олиб, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилаётгани ҳақида тўхталди.

Йиғилганлар томонидан соҳага оид амалиётда дуч келаётган ва келиши мумкин бўлган масалалар юзасидан фикр мулоҳазалар алмашинилди. Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуни давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятида шаффофликни таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашувини олдини олиш мақсадида қабул қилинган муҳим ҳужжатдир.

Шунингдек,   тадбиркорлар ўртасида ЎКЧМ ва ТИФ масканларида фаолият олиб бораётган карантин инспекторлари томонидан коррупциявий ҳаракатларга йўл қўйилиши юзасидан маълумот  берилди.

Отажон  Имомов, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бош юристконсульти

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button