Жаҳон хабарлари

АҚШ ишчиларни иссиқдан асраш стандартларини қабул қилишни режалаштирмоқда

АҚШ Меҳнат вазирлиги мамлакатда илк бор ишчиларни аномал иссиқдан ҳимоя қилиш бўйича стандартларни таклиф қилди. Агар у тасдиқланса, иш берувчилардан иссиқ ҳарорат билан курашиш режаларига эга бўлиш ва ишчиларга соя ҳамда сувдан фойдаланиш имкониятини бериш талаб қилинади.

Ҳужжат иш берувчилардан иссиқлик хавфсизлиги бўйича мувофиқлаштирувчи лавозимини яратишни, фавқулодда иссиқлик таъсирини бартараф этиш режаларини ишлаб чиқишни ҳамда ишчиларга соя ва сувдан фойдаланишни таъминлашни талаб қилади. Бундан ташқари, янги ходимлар иссиқ иқлимга мослашиш жараёнидан ўтишлари керак бўлади, бунда уларнинг юқори ҳароратга таъсири аста-секин ўсиб боради. Таклиф этилаётган стандарт махсус ҳимоя чораларини ўз ичига олади, дея қайд этди Guardian. Яъни агар иш жойидаги иссиқлик кўрсаткичи 27 даражадан ошса, ишчиларга сув берилиши ва ҳарорат билан бошқариладиган танаффус хоналарига кириш имконияти тақдим этилиши керак. Иссиқлик индекси 32 даража ёки ундан юқори бўлса, қўшимча ҳимоя чоралари, жумладан, ҳар икки соатда ҳақ тўланадиган 15 дақиқалик танаффус ва ходимларнинг мажбурий мониторинги амалга оширилади.

Ушбу стандартга риоя қилмаган иш берувчилар жаримага тортилиши мумкин. Қоидалар АҚШнинг барча 50 штатида амал қилади. Меҳнат вазирлиги прогнозларига кўра, қоидалар курьерлар, почта ташувчилар, қурувчилар ва фермер хўжаликлари ходимлари каби тахминан 36 миллион ишчига таъсир қилади, бу эса иш жойидаги иссиқлик туфайли жароҳатлар, касалликлар ва ўлимлар сонини сезиларли даражада камайтиради.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button